Президент мактаблари учун имтиҳон қандай бўлиши юзасидан мутасадди ташкилотлар тушунтириш-тарғибот ишларини бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Президент мактабларига жами 28 446 талабгор ҳужжат топширган. Улардан 27 446 таси саралаш босқич имтиҳонидан ўтиш имконига эга бўлишган.
Ана шу ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун Тошкент, Хива, Нукус ва Наманган шаҳарларида 2019 йил 26-27-28 июнь кунлари Президент мактаблари саралаш имтиҳонларига тайёргарлик кунлари (orientation day) – саралаш босқич имтиҳонлари бўлиб ўтадиган бино билан танишиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Бу тадбирларда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари имтиҳонга тайёргарлик бўйича барча тегишли маълумотларни олмоқда. Унда имтиҳон шартлари, тартиб-қоидалари ҳақида маслаҳатлар берилмоқда.
Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари (pre-selection) жорий йил 29 июнь–3 июль кунлари бўлиб ўтади.
Қуйида Тошкентдаги «Ўзкўргазмасавдо» мажмуасида Тошкент шаҳридаги Президент мактабига саралаш имтиҳонларига тайёргарлик кунлари жараёнидан фотолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Изоҳ (0)