Ўзбекистонда 2019 йилнинг 12 июнь куни муқаддам бедарак йўқолганлардан 4 нафари топилиб, илгари содир этган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 11 нафар шахс ушланди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятларнинг 13 таси ҳам очилган.
Вазирлик ахборотида бедарак йўқолганлар, қидирувда бўлган гумонланувчилар ва очилган жиноятларнинг тафсилотлари ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)