Тошкентнинг Олмазор туманидаги номаълум шахслар «Ўз кабель» дўкони олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган 26 ёшли Б.С. га тегишли Nexia машинасидан 65 миллион сўм, 2700 доллар, фуқаролик паспорти ва корхонасининг ҳужжатларини ўғирлаб кетган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса 24 июнь куни содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи 19 ёшли Д.Ҳ., 11-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчилари Ю.Ю. ва Ж.М. содир этгани аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)