• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқнинг ҳақига хиёнат асло кечирилмайди

    Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкентда жазо муддатини ўтаётган Гулнора Каримованинг ўзбек халқига мурожаати қизғин муҳокама қилинмоқда. Мурожаатда Гулнора Каримова халқдан узр сўраган ва Ўзбекистонга 1,2 миллиард долларни қайтарганини(!) маълум қилган.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    «Бу менинг сўнгги олти йилдаги илк мурожаатим. Менинг бугунги аҳволимга ачинаётган ва мен учун дуо қилаётган барчага ташаккур билдираман. Мен халқдан ва мен дуч келган муаммони ҳурмат қилган ва ҳурмат қилаётган барчадан узр сўрайман», дейилади маҳкуманинг қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида эълон қилган мазкур мурожаатда.

    Шундан сўнг ўзбек шоу-бизнеси вакиллари янги челленжни бошлаб юбордилар — қўшиқчилар Instagram’даги ўз аккаунтларида Гулнора Каримованинг расмларини жойлаб, пост қолдира бошлади.

    «Санъатимиз юлдузлари» Гулнора билан аввал тушган фотоларини жойлаб, «Сизни соғиндик, тезроқ эсон-омон оилангиз бағрига қайтинг. Сиҳат-саломатлик тилаймиз», «Оллоҳим қўлласин. Фарзандларингизга бош бўлинг, тану жонингиз соғ бўлсин. Сизнинг дуогўйларингиз кўп. Сиз менинг кумиримсиз», «Эсон-омон оилангиз бағрига қайтинг» деб ёзишди.

    Бундай қувонганлар орасида таниқли журналистлар ва блогерлар борлиги янада ажабланарли. «Гулноранинг кучи, билими, ташкилотчилик қобилияти, қолаверса, пулидан ўзбек халқи манфаати йўлида фойдаланиш шарт. Унга озодлик бериш, ҳеч бўлмаса, Фонд форум доирасида фаолият юритишига имкон бериш керак. Бир ойгина олдин кечирилиши ақлимизга сиғмаган одамлар кечирилиб, уларга уй-жой ҳам берилганда, наҳотки, Гулнорани кечирмаслик керак?», деб астойдил куйинганлар ҳам бўлди.

    Қизиғи, Гулнора Каримованинг мурожаати ҳақида расмий манбаларда бирор маълумот берилмади. Бу бўйича Олий Судга яқин вақт ичида бирор мурожаат келиб тушмагани, унинг ва оила аъзоларининг турли манбалар орқали тарқатаётган баёнотлари Гулнора Каримованинг шахсий ташаббуслари экани, бу борада расмий ҳужжатлар кўриб чиқилмаётгани тўғрисида мутасаддилар хабар берди.

    Хўш, унда бу мурожаат, унда баён этилган 1,2 миллиард доллар ҳақидаги гаплардан кимга нима наф? Қолаверса, аллақачон Гулнора Каримовани соғиниб қолган, тезроқ қайтишини истаётганлар ҳар бир жиноят учун жазо муқаррарлиги, у шоҳ бўладими, гадоми қонун олдида тенглигини билишмайдими? Агар отасининг мавқеи ёки ҳурмати юзасидан бу хонимнинг жинояти муқаррар даражада катта бўлишига қарамай кечираверсак, биз интилаётган эркин фуқаролик жамияти қуриш ҳақидаги мақсад-муддаоларимиздан не маъно қолади? Суриядан келган аёлларни кечирдик бу хонимни ҳам кечиришимиз керак, деган иддаолар ҳам, назаримизда, жуда ортиқча.

    Ахир, бу аёллар, бегуноҳ болаларни муҳтарам Президентимиз олов ичидан олиб келди. Қолаверса, Юртбошимизнинг шахсан ўзи уларнинг нима учун юртни ташлаб чиқиб кетишганини ўйлаб кўриш керак, деган ўринли саволни ўртага ташлади, инсондек яшашлари учун бир имкон ҳадя этди. Эҳтимол, Каримова хонимнинг нафси ҳакалак отмаганида, халқ мулкига чанг солмаганида, виждонсизларча ўғирлик қилмаганида нафақат ушбу 156 нафар инсон, балки дунёнинг турли бурчагига тариқдек сочилиб кетган 2 миллиондан зиёд ўзбек бугун оиласи бағрида тўкис яшармиди? Эҳтимол, ана шу пулларга юртимиз тиббиёти ривожланиб, оққонга чалинган болалар, саратон туфайли ҳаётдан кўз юмган ёш-ёш инсонларнинг дардига даво топилиб, улар бугун орамизда юришармиди?! Балки миллиард-миллиард доллар миқдоридаги маблағлар таълим тизимига сарфланганида ушбу сармоя мамлакат ҳаётида аллақачон самара бера бошлармиди? Хуллас саволлар кўп, аммо шуниси аниқки, Каримова хонимнинг ҳолати билан 156 нафар юртдошимиз орасида осмон билан ерча тавофут борлигини эсдан чиқармаслик лозим.

    Пост қолдирганлар орасида «Каримовнинг ҳурмати учун» деган гаплар ҳам учрамоқда. Бу ҳам нотўғри фикр. Зеро, Каримовнинг ўзи тириклигидаёқ қизининг қинғирликларини фош қилиш, унинг қонун олдида жавоб беришига йўл қўйиб берди. Нафақат отасининг, балки бутун халқининг номусини ерга урган инсоннинг эса виждон азоби асло осон ўтиб кетмайди, агар виждони бор бўлса, Гулнора энди эл олдида бош кўтариб юролмайди. Қолаверса, осонгина кечириб, бу кимсага раҳм-шафқат қилсак, биз, ўзимиз халкнинг орини, ғурурини ер билан битта қилган бўлмаймизми? Бизни кузатиб турган дунё ҳамжамияти орасида кулгига қолмаймизми?

    Холбуки, шу вақтга қадар Гулнора ва унинг фарзандлари ўзбек халқининг ўғирлаб, чет элларга олиб чиқиб кетган маблағини қайтаришга турли хийла-найранглар билан қаршилик қилиб келмоқда.

    Бир сўз билан айтганда, «Ҳеч иккиланмай халқ пулини ўғирлаш ва бир муддат қамоқда ўтириб чиқиб, ҳаётни келган еридан давом эттиравериш мумкин экан», деган фикр бошқаларда шаклланмаслиги, аксинча, ўғрилик ва хиёнатнинг борар манзили надомат эканини, ўзбекларда ор-номус мустаҳкамлигини кўрсатиб қўйиш бугун ҳар биримиздан ҳам қарз, ҳам фарздир.

    Интернет материаллари асосида тайёрланди 

    27.06.2019, 14:39   Изоҳ (0)   203290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғоналик фермерга туман прокурорининг оғзаки топшириғи билан буғдой ўриш учун комбайн берилмаётгани ростми?

    27.06.2019, 14:28

    Ўзбекистонлик ёзувчи афсонавий «Мушкeтёрлар» сагасининг давомини чоп этди

    27.06.2019, 14:05

    Арис станциясида халқаро йўналишдаги поездлар ҳаракати қайта тикланди

    27.06.2019, 13:54

    «Беруний» метро бекатида 28 ёшли йигит рельсга йиқилиб кетди

    27.06.2019, 13:43

    Тошкент — кайфда!

    27.06.2019, 12:05

    Тошкентнинг қоқ марказидаги хиёбонга яланғоч эркак ва аёллар манекенлари ўрнатилди (фото)

    27.06.2019, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.