Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи 43 ёшли М.А Lacetti’да танишининг 35 миллион сўм пулини Қўқондан унинг уйига олиб кетаётганда номаълум шахслар куч ишлатиш йўли билан тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 18 июнь куни содир бўлган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олтиариқ тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи 33 ёшли Н.С., Қўқон шаҳар А.Навоий кўчасида яшовчилар 31 ёшли Б.А., 32 ёшли И.Ю., Учкўприк туманида яшовчи 26 ёшли М.А., Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 30 ёшли У.Х. ва Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 26 ёшли С.С.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Изоҳ (0)