Ўзбекистон Қозоғистондан бензин оладиган биринчи мамлакат бўлади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Олмаотада бўлиб ўтган «Қозоғистон ва Марказий Осиёда Argus нефть ва газ бозори 2019» халқаро конференциясининг норасмий қисмида айтилишича, жорий йилнинг июль ойида ёқилғининг биринчи партиясини жўнатиш режалаштирилган.
«Барча бензин жаҳон нархларида экспорт қилинади. Улар арзон нархда сотилмайди. Ҳамма трансферт шартлари остида ишлайди. Эҳтимол, июлда Қозоғистон ёқилғиси етказиб бериш назарий жиҳатдан таъминланади», — дейди Kazenergy бош директори Болат Акчулаков.
Бундан ташқари, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон билан ҳозирча фақат етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилаётганини қўшимча қилди.
Аввалроқ, энергетика вазири Қанат Бозумбаев Қозоғистон 70 минг тонна АИ-92 бензинини экспорт қилишни режалаштираётганини айтган эди. Ҳозирги вақтда хорижий пудратчилар билан ёнилғи таъминоти учун шартнома тузиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)