GROSS INSURANCE – Ўзбекистон бозоридаги энг йирик суғурта компанияларидан бири бўлиб, нафақат йирик авиация, нефть-газ, шунингдек, банк хавф-хатарларини суғурталаш соҳасида пешқадам ҳисобланади, балки суғурталаш соҳасида янги йўналишлар ва инновацион ечимларни таклиф қилиб, кун сайин аҳолига янада яқинлашиб бормоқда.
Жумладан, ўтган йилга нисбатан жорий йилда Компанияда суғурта қилинган жисмоний шахслар сони 1,65 мартага ошиб, 350 минг кишидан ортиқни ташкил этмоқда.
Компания кун сайин ўз бизнеси чегараларини кенгайтириб бормоқда ва янги имкониятларга эга бўлмоқда. Бунда ўз маҳсулотлари ва хизматларини узлуксиз ривожлантириб боришга доимо содиқлигини намойиш этиб келмоқда.
Бугун GROSS INSURANCE суғурта компанияси ребрендинг тўғрисида эълон қилади. Уни бошқа суғуртачилардан кескин ажратиб турадиган бизнес юритиш тамойиллари – динамиклик, ривожланишга интилиш ва инновацион очиқликка асосланган янги фирма услуби ва логотипини тақдим этади (тўлиқ версияси билан компаниянинг www.gross.uz сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги Facebook.com/grossuz ҳамда Instagram.com/grossuzb саҳифаларида танишишингиз мумкин).
Компания логотипининг асосий маъно-мазмуни – ишончли ҳимоя!
Корпоратив идентификация асосини Компания номининг бош ҳарфи бўлган «G» ҳарфи ташкил этади.
Янги логотип мустаҳкамлик ва барқарорликни ифодалайди, белгининг тўғри чизиқлари эса, саховатпешалик тимсоли ҳисобланади.Иккита қўл шаклида тақдим этилган логотип белгиси ўз мижозларига ишонч ва ғамхўрлик билан муносабат, тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатишга интилиш, шунингдек, компания томонидан ўзининг барча мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши рамзидир.
GROSS INSURANCE суғурта компанияси янги қиёфаси мижозларнинг ишончи ҳар қандай суғурта компанияси фаолиятининг асосий пойдевори бўлиши кераклигининг яна битта тасдиғи ҳисобланади.
Мақсадимиз – ҳақиқатдан ҳам халқ компанияси бўлиш! Сизнинг хотиржамлигингиз – бизнинг вазифамиз!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)