Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 9 май куни — Иккинчи Жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан халққа йўллаган табригида Ўзбекистонда илк бор Ватанпарварлик боғини яратиш ва боғ марказида ўзбек аёлининг фронт ортидаги матонати ва садоқатини ифодалайдиган Матонат ҳайкалини барпо этиш ташаббусини илгари сурган эди.
«Ўзбекистон 24»нинг хабар беришича, «давлатимиз раҳбари Олмазор туманида барпо этилиши режалаштирилган ушбу боғ ва инфратузилма лойиҳалари билан танишган». «Мамлакатимиз Президенти янги боғда том маънода ватанпарварлик муҳитини яратиш юзасидан зарур кўрсатмалар берди», — дейилади телеканал лавҳасида.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Ташкент City ва Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонларида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)