Рашиджон Қодировнинг ишини кўриб чиқаётган суд таркиби ҳозирда ушбу масала юзасидан қарор қабул қилиш учун маслаҳат хонасига кирган. Бу ҳақда Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоровнинг сўзларига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
«Рашиджон Қодиров ва яна 13 кишига нисбатан очилган жиноят иши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда суд таркиби маслаҳат хонасига йиғилган. Қарор тез кунда қабул қилинади ва эълон қилинади», — деган Олий суд раиси ўринбосари.
Иш ёпиқ тарзда кўриб чиқилаётгани, айрим фактларнинг сир тутилиши сабабли ҳукм ўқилаётган куни суд залига ОАВ ходимлари киритилмайди, деган Холмўмин Ёдгоров.
Олий суд Рашиджон Қодировга нисбатан чиқарилган ҳукмни ОАВ орқали эълон қилади.
Изоҳ (0)