Жорий йил 22 июнь куни вақтинча Навоий шаҳар, «Ҳосил» дала ҳовлисида яшовчи 58 ёшли И.Г. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 17- июнь куни номаълум шахс унинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, 43 000 АҚШ доллари ва 67 миллион сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни аризачи И.Г.нинг қайнукаси, 49 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)