Польшанинг Ополе шаҳрида бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Opolski Festiwal Skoków” халқаро мусобақасида аёллар ўртасида баландликка сакраш баҳсларида қатнашган ўзбекистонлик атлет Надия Дусанова олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Иккинчи ўрин Украина вакиласи Ирина Герашенкога насиб этган бўлса, италиялик Алессия Трост кучли учликка якун ясади.
Эътиборлиси, барча совриндорлар бир хил 1 метр 86 сантиметр натижа қайд этди. Дусанова ушбу баландликни биринчи уринишнинг ўзидаёқ забт эта олгани унинг юқори ўриндан жой олишини таъминлади. Қолган совриндорлар эса бу натижага 2 тадан уринишда эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)