Қарши шаҳридаги Ватанпарварлар боғида Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга битирган иқтидорли ёшларга олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди, деб маълумот беради ЎзА.
«Жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 11-синфини 32 минг 501 нафар йигит-қиз муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олди. Уларнинг 206 нафари олтин, 283 нафари кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, мактабни битирган 883 нафар ўқувчига аъло даражали касб малака дипломи топширилди», — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бекзод Жўраэв.
Тадбирда вилоят ҳокими З.Рўзиев иштирок этди.
Изоҳ (0)