«Реал» собиқ ҳужумчиси Рауль Мадрид клубининг захира жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
41 ёшли мутахассис янги мавсумдан «Кастиля»ни бошқарадиган бўлди.
Маълумот учун, жамоа Сегунда Бда (мамлакат чемпионатининг 3-дивизиони) тўп суради.
«Кастиля» 2018/19 йилги мавсум чемпионат жадвалида 4-ўринни эгаллади ва Сегундага чиқиш имкониятини йўққа чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, Рауль аввалроқ «Реал»нинг ёшлар жамоасини бошқариб келаётганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)