Қирғизистоннинг Араван туманида канал сув оқими олиб кетган эр-хотин қидирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.
Таъкидланишича, улар Жанубий Фарғона каналида чўкиб кетган бўлиши мумкин.
Шу йил июнь бошида ёш жуфтликнинг тўйи бўлди, улар Нур-Обод қишлоғида истиқомат қилган. Куёв 33 ёшда, келин 23 ёшда.
Маълум бўлишича, келин 20 июнь куни соат 11:00 да каналга тушиб кетган. Куёв уни қутқараман деб сувга сакраган, унинг орқасидан яна бир йигит сувга тушган. Охирги сакраган йигит қирғоққа чиқишга муваффақ бўлган, бироқ эр-хотинни сув оқими олиб кетган.
20 июндан буён 20 нафар милиция ва 22 нафар қутқарувчи қидирув ишларини амалга оширмоқда.
Қирғизистон ИИВ ва ФВВ қўшни республика ҳудудида қидирув ишлари амалга оширилишида амалий ёрдам бериш ҳақида Ўзбекистон ФВВга мурожаат қилди.
Изоҳ (0)