Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 156 нафар аёллар ва болаларни Суриядан қайтариш машаққатлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.
«Суриядан фуқароларимизни катта қийинчилик билан олиб келдик. У ерга учган биринчи самолётимизни уриб тушириш билан таҳдид қилишди. Менга қўнғироқ бўлди, уриб туширишмоқчи деб. Мен энг яқин аэропортга қўниш ҳақида топшириқ бердим. Улар Озарбайжонга қўниб, кейин ортга қайтишди.Жангарилар лагерига 5 та автобусимиз кириб, 2 таси қайтиб чиқди. Қолган фуқароларимизни бермади. У ерда бизнинг одамларимиз, аёллар, уларнинг болалари юрибди.Бу аёллар нима учун кетиб қолган, нимани излаб борган? Сабаб нима? Парламентдан бу мавзуда, улар билан ишлаш бўйича таклиф кутгандим. Лекин ҳеч кимдан ҳеч қанақа гап чиққани йўқ», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)