• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ОАКнинг илмий даража тизими халқаро стандартларга мосми ёки ўзи алоҳида ҳудудми?

    «Бугунги кунда жаҳонда олий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Таълим тизимини унинг дастлабки поғонасидан бошлаб ривожлантирмасак, сезиларли натижаларга эриша олмаймиз», – дейди «Дарё» колумнисти, «Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистонда яқинда бошланган ўзгаришлар туфайли ҳукумат университетлар учун академик имкониятини ошириш ва дунёда нуфузини кўтариш учун кўплаб имкониятлар бермоқда. Ҳукуматнинг Ўзбекистонда чет мамлакатлар университетлар филиалларини очиш ташаббусини қўллаб-қувватлайман, чунки бу ҳолда давлат университетлари орасида рақобатнинг ривожланиши шубҳасиз. Мамлакатимиздаги илмий даража бериш тизими 2012 ва 2017 йилларда кескин ўзгартирилди. Иккала ҳолда ҳам ўзгаришлар координацияси Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан амалга оширилди. Яқин орада ОАК фаолиятига ўзгартириш киритиш имконини берувчи қарор лойиҳаси омма эътиборига ҳавола этилди. Афсуски, халқаро олий таълим тизимидаги илмий даража ва унвонлар ОАК рўйхатидан жой олмаган.

    Мунозарага сабаб бўладиган академик даражалар ва унвонлар

    Қуйидаги академик даражалар рўйхати дунё университетлари орасида ўрнатилган иерархик тартибни белгилайди. Халқаро тажрибада олийдан кейинги таълимда бир босқичли докторантура тизими амал қилади: бакалавр – магистр – фан доктори. Юқори поғона – фалсафа доктори (PhD). Агар биз Ўзбекистон таълим тизимининг жозибадорлигини оширишни мақсад қилиб қўйсак, уни рақобатбардош қилиш, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва қабул қилиш жараёнини тезлаштириш ва замонавий тизимларга риоя қилишимиз керак. Ўзбекистонда иккита докторлик даражаси бор: таянч – фалсафа доктори ва олий – фан доктори.

    2012 йилда ОАК бир босқичли докторлик (базавий докторантура, «номзодлик») тизимига ўтди. 2017 йилда яна икки босқичли тизимга ўтилди. Халқаро стандартларга мувофиқлаштириш учун «фан номзоди»ни «фалсафа доктори»га алмаштириш бўлди, яъни бу ерда номдан бошқа ҳеч нарса ўзгармади. Яъни ҳозирги тизимда талаблар бирмунча кучайтирилган, номлар европалаштирилган холос. Халқаро амалиётда фан номзоди ва фалсафа доктори даражалари – бир-бирига мос келмайдиган тушунчалар. Албатта, ҳозирги тизим, 2012–2017 йилда амал қилган бир табақали тизим мамлакатимиз илм-фан ривожига кўрсатган катта салбий оқибати сабаблигина ундан яхшироқ кўринади.

    Афсуски, 2012–2017 йили бир босқичли докторантура тизимини «ижод» қилганлар ишни бошлашган-у, ундан кейинги босқич шартларни амалга оширишмай ишни чала ташлаган. Чаласаводлик билан бошланган ислоҳот на совет даври докторантурасига, на Ғарб докторантурасига ўхшаб қолди.

    Қуйидаги рўйхатлар бутун дунёдаги замонавий университетларга хосдир, шунинг учун бизнинг университетларимиз замонавий дунёдаги ўхшаш чизмаларга амал қилишини таклиф қиламан.

    Академик даража ва унвонлар
    Шартлари
    1. Бакалавр – даражаОдатда 3-4 йил сарфланади
    2. Магистр – даражаОдатда 1-2 йил сарфланади
    3. PhD (Фалсафа доктори) – даражаЭнг юқори академик даража, камида 3 йил вақт сарфланади
    4. Assistant Professor – академик унвонPhD илмий унвонини олгач кафедра томонидан номзоди кўрсатилиши мумкин, албатта, бунда бунинг учун кафедрада бўш иш жойи бўлиши керак. Баъзи инсонларнинг PhD унвони бўлса-да, университет уларнинг номзодини Assistant Professor’га қўймагани сабабидан фақат маърузачи ўқитувчи бўлиб юргани гувоҳ бўлганман, бу эса уларнинг маошига ҳам таъсир қилиши мумкин эди. Баъзи университетлар илмий мақолалар чоп қилинган бўлишини талаб қилиши мумкин.
    5. Associate Professor – академик унвонОдатда камида 5 йил Assistant Professor бўлиб ишлагандан кейин юқори академик ютуқларига асосланиб номзодлари қўйилади. Университетлар камида 2-4 магистр талабаларига раҳбарлик, камида 6-8 SSCI, SCI ва Scopus’да мақолалар, лойиҳалар, китоблар чоп этилганини сўрашлари мумкин.
    6. Профессор - академик унвонЭнг юқори академик унвон. Одатда камида 5 йил Associate Professor бўлиб ишлагандан кейин юқори академик ютуқларига асосланиб номзоди қўйилади. Университетлар камида 2-3 PhD талабаларига раҳбарлик қилишни, камида 10-20 SSCI, SCI ва Scopus’да мақолалар, лойиҳалар, китоблар чоп этилганини сўрашлари мумкин.
    Хизмат кўрсатган, тақдирланган ёки университет профессори – фахрий унвонларУмуман, жуда ҳам кам сонли муассаса штатида бўлган энг юқори даражадаги, ўз тадқиқот соҳаларида хусусан муҳим профессор ва ўқитувчиларга берилади.
    Лекин ҳозирги пайтда бизда жуда мураккаб ва собиқ совет анъанасига хос, жуда ҳам кўп келишмоқчилик келтириб чиқарадиган тизим мавжуд. Тасаввур қилинг, сиз Ғарб мамлакатларидан, Япония, Корея ёки АҚШдан профессорларни таклиф қиласиз. Минглаб юқори малакали ватандошлар чет элда ўқиб, чет элда ишлаяпти. Уларнинг орасида хорижда илмий тадқиқот ўтказаётганлар ҳам, нуфузли илм даргоҳларида ўқитувчилик қилаётганлар ҳам бор. Уларга мос келадиган қайси унвон ёки даражани берасиз? Уларга нисбатан ўтмишдан қолган иборалар ишлатамизми? Олий таълим тизимининг жозибадорлиги халқаролашув даражаси билан исбот қилинади. Қани интеграция?

    ОАК 2019 йил 4 апрель куни, икки табақали илмий даража беришдан бир табақаликка ўтиш керак деган фикрга қизиқ факт келтирилган «Мисол тариқасида, Англия таълим вазири Жастина Гриннинг интервьюсини келтириш мумкин. Унга кўра, бугунги кунда Англияда умумий ўрта таълим соҳасида ислоҳотлар якунига етказилиб, унинг натижаларига ижобий баҳо берилган. Энди, жумладан, олий ўқув юртидан кейинги таълим икки поғонали тизимини жорий этиш юзасидан фикр билдирилган», дейилади. Ҳолбуки, бу маълумот ёлғондир, технологиянинг ривожланган бир вақтда буни текшириш қийин эмас.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги академик даражалар ва унвонларни кўриб чиқайлик.

    Академик даражалар ва унвонларШартлари
    Бакалаврлик - даражаОдатда 4 йил сарфланади
    Магистрлик – даражаОдатда 2 йил сарфланади
    PhD - даражаЭнг юқори илмий даража эмас, чунки биз уни «таянч докторантура» деб атадик ва бу аслида эски тизимнинг «аспирантура / фан номзоди» даражасига ўхшайди. Камида уч илмий мақола, биттаси чет мамлакатда чоп қилинган бўлиши лозим.
    Doctor of Science – DS (Фан доктори) – даражаЭнг юқори илмий даража (жаҳонда эмас, фақат Ўзбекистонда). Фан доктори илмий даражаси учун кундузги докторантурада ёки мустақил изланувчи бўлиб тадқиқот ишини олиб бориши мумкин. Совет даври доктрантурасига ўхшайди. Чоп қилинган ишлар учун талаб ҳар қандай 10 журналда мақола чиқариш, тўққизтаси Ўзбекистон ва биттаси четда.
    Доцент – илмий унвон, у лавозим ҳам бўлиши мумкин.
    Профессор – илмий унвон
    Икки жадвални таққослаб кўриб ва яна бир марта университетларимиз дунёнинг ҳеч бўлмаганда етакчи 4 500 та университети рўйхатига нега кирмаганини тушуниш мумкин. Жаҳоннинг минг университети рўйхатида Қозоғистоннинг тўққиз университети киритилган, ва уларнинг тўрттаси ҳатто энг юқори 500 университет сафига қўшилган. Нуфузга кўра ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университети МДҲ давлатлари орасида Москва давлат университетидан кейин 2-ўринда (210) туради. Сўнгги 70 йил давомида ҳалокатли зиддият ва урушдан азият чекаётган Фаластиннинг битта университети жаҳоннинг энг яхши 800 университети қаторида. Хўш, муаммо нимада?

    Биз сифатга эмас, жараёнга эътибор қаратмоқдамиз. Тан олиш керак, баъзи кекса ёшдаги, собиқ совет даврида билим олган фан докторларимиз ҳанузгача ўша эски билимларини ушлаб олган. Шу боис янгилик ва ўзгача қарашларни олқишлашмайди, нуфузли чет журналларида чиқишлар қилишга уринмайди, кўплари чет тилини билмайди, ривожланган давлатлар олимлари билан илмий баҳсларга киришмайди. Бизнинг илмий даражамизни тўғридан тўғри тан оладиган давлатлар саноқлидир, мумкин МДҲ ичида 2-3 давлат бўлиши мумкин.

    Олий таълим тизимига киритилган янгиликлар натижаларини қачон кўрамиз?

    2018 йил 5 июнда қабул қилинган «Таълим ҳақида» қонун президент Ўзбекистонга кўпроқ чет эллик эксперт-олимларни жалб қилиш ва халқаро университетлар бўлимларини очишга эътибор бераётганини яққол кўрсатиб турибди.

    2019 йил 28 май куни илм-фан ва олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилишда президент соҳага оид давлат дастурларини шакллантириш ва марказлашган тартибда молиялаштириш орқали илм-фанни тубдан ривожлантириш, юксак натижадорликка йўналтирилган ихтисосликлар бўйича миллий лабораториялар тизимини яратиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, халқаро рейтингларда мамлакатимиз фани нуфузини кўтариш бўйича топшириқлар берганди.

    Яқин ва узоқ истиқболдаги иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан мамлакатга қайси соҳа учун қандай мутахассис керак бўлади, шуни ҳозирдан чуқур ўйлаш, замон талаби, ислоҳотлар шиддатига мос кадрларни тарбиялаш зарурати ҳақида хали ҳам ишлар амалга оширилмаган. Хўш, президентнинг ушбу қарор ва топшириқларини амалга ошириш учун вазирлик ва ректорларлага яна қанча йиғилиш ва қўшимча қарорлар керак? Наҳотки «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш шунчалик қийин бўлса? Президент ҳар бир масалага марказий эътибор бериб келаётганини кўриб турибмиз ва бир кун келиб бу масалани ҳам кўтариши табиий, демак, шахсан мамлакат президенти бу муаммоларни ўртага ташламагунча, нимани кутиб турибмиз ва нега уларни ҳал қилмаяпмиз?

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    21.06.2019, 17:31   Изоҳ (0)   51346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25

    “Фаластин 36” фильми “Оскар” мукофотига расман номзод бўлди

    Кино | 25 август, 10:25

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49

    Қанча истеъмол қилинса ҳам семиртирмайдиган 15 та фойдали маҳсулот

    Гўзаллик | 25 август, 09:45

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Дунё | 25 август, 09:35

    Ўзбекистонда номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берганларни моддий рағбатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон | 25 август, 09:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.