Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2019 йил 7 июнь куни Бектемир туманидаги «Қўйлиқ қурилиш» бозори ёнидан Nexia автомашинасини ҳайдаб қочган шахс 9 июнь куни қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Фото: Ички ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 7 июнь куни номаълум шахс Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган «Қўйлиқ қурилиш» бозори олдидаги автотураргоҳда қаровсиз қолдирилган Наманган вилоятида яшовчи 35 ёшли Ф.С.га тегишли Nexia русумли автомашинани ҳайдаб қочган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина 9 июнь куни Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан техник соз ҳолда топилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 29 ёшли Т.Н. содир этганлиги аниқланган ва у ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди