• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактаб формаси – баҳс учун мавзу

    «Дарё» колумнисти Евгений Скляревский «ўлмас мавзу» – мактаб формаси атрофидаги баҳсларга ўз муносабатини билдиради.

    Фото: UzNews

    Фото: UzNews

    Май июнь ойларида мактаб формаси мавзуси яна қалқиб чиқди ва ижтимоий тармоқларда навбатдаги маротаба турли мунозаралар тўлқинини ҳосил қилди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил августида мактаб ўқувчилари учун ягона форма жорий этиш таклифи билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чиқиш қилган эди. У мактаб ўқувчилари бир-бирига устидаги кийим-бошдан келиб чиқиб муносабатда бўлаётганини ва натижада турли можаролар юзага келаётганини қайд қилиб, бундай ҳолга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган эди. Орадан бир йил ўтиб, Вазирлар Маҳкамаси 2019 йилда эътиборан ягона мактаб формаси жорий қилиниши ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Шундан сўнг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори муовини Саида Мирзиёева томонидан мактабларда ягона форма жорий этишдан аввал зарурий шарт-шароит яратиш кераклиги борасида фикр билдирилди. Халқ таълими вазирлигининг бунга муносабати ҳали мавҳум; қарорни ҳеч ким бекор қилганича йўқ, шунга кўра, бу йилдан эътиборан мактабларда ягона форма бўладими-йўқми – тахмин қилиш мумкин холос. Аслида, фикримизча, аввал ишни мактабларнинг ўзидан бошлаш керак эди: харид механизмларини синаб олиш, форманинг қанчалик яхши ва қулай эканини баҳолаш ва шундан кейин, қўлга киритилган тажриба асосида навбатдаги қадамларни ташлаш мумкин эди.

    Мактаб формаси мавзуси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

    Биринчидан, бу унинг жорий этилиши оиласида мактаб ўқувчиси бўлган ҳар бир хонадонга тааллуқли масаладир.

    Иккинчидан, бу масала ҳамма учун тушунарли бўлган мавзу бўлиб, бу ҳақда ҳамма ўз қарашига эга ва, масалан, ҚҚС сингари, мавзулардан фақрли ўлароқ, мактаб формаси ҳақида бирор ақлли гап айтиш учун махсус иқтисодий таълим кўрган бўлиш шарт эмас.

    Учинчидан, мавзу нисбатан қулай ва хавфсиз; у орқали қўрқмасдан нечоғлик муросасиз қатъиятга эгалигини кўрсатиб қўйиш мумкин. Ҳазил. Қисман ҳазил.

    Ва, тўртинчидан, мактаб формаси борасидаги баҳслар, қолган бошқа баҳслар сингари, радикал, либерал ва жиддий консерватив қарашлар спектрида, жамиятнинг табақаланганлигини кўрсатиб қўймоқда.

    Бизнинг мактаблар кўп нарсани совет мактабларидан мерос қилиб олган ва у ҳам ўз навбатида форма талаби ниҳоятда қатъий бўлган инқилобдан аввалги гимназиялар тизимидан шаклланган эди. 1918 йилда большевиклар янги дунё идеалларига мос бўлмаган унсур сифатида талқин қилиб, мактаб формасини бекор қилишган. Бироқ орадан 30 йил ўтиб, уни яна ўзлари қайта жорий қилди ва бўлиб ҳам форма ўша – инқилобдан олдинги гимназиялар намунаси бўйича тикланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мен унинг энг охирги йилига гувоҳ бўлганман. Биринчи синфда, олди мис тўқали қалин камар билан боғланадиган тўқ-кулранг гимнастёркада мактабга қатнаганман. Мис тугмалар ғашимга тегарди, лекин камар билан қарсиллатса ва урса бўларди. Шунингдек, худди ҳарбийларнинг бош кийимига ўхшаш соябони бор қалпоқ бўларди.

    Иккинчи синфга эса (1946 йил) гимнастёрка ва камарни бекор қилишди ва оддий пиджак ва қалпоқлар жорий қилинди. Қизлар учун эса аввалги шаклдаги форма – қишда жигарранг ва ёзда мовий рангли кўйлаклар устидан тақиладиган қора ва байрамона оқ фартуклар қолдирилди. Шу ҳолатда айрим кичик ўзгаришлар билан форма 90-йилларгача етиб келди.

    Нолинчи йилларда ҳам умумий мактаб формаси жорий этишга бўлган бир неча уринишларни эслаш мумкин. Ўшанда ҳам бу кенг муҳокама бўлган эди. Қайсидир мактаб ва коллежларнинг ўзлари форма жорий этди, лекин бу асосан ташқи кўринишга бўлган умумий талаблардан иборат бўлган.

    Қизиғи шундаки, формани жорий қилишни маъқулловчи ҳар бир «ҳа» деган фикрга қарши уни инкор этувчи, ундан кам далилланмаган «йўқ» деган фикр мавжуд.

    Мактаб формасини жорий этишдан энг асосий муддао – башанг кийинган синфдошлари кўриб камбағал оила фарзандларининг ўксинмаслиги, шунга ўқувчиларнинг барчасини кийим-бош масаласида бир хил қилиб қўйиш мақсад қилинган. Тарафдорларнинг фикрича, бу нарса синфдаги вазиятни юмшатади ва келишмовчиликларнинг олдини олади ҳамда дарс пайтида чалғимасликка, «кимнинг дадаси бойроқ» қабилида мусобақалашмасликка омил бўлади.

    Қаршиларнинг фикрича эса, табақаланиш аллақачон мавжуд ва уни форма билан яширишнинг иложи йўқ. Чунки, масалан, кимнидир шахсий ҳайдовчи қиммат хорижий машинада элтиб қўяди, кимдир эса оғир сумка билан пиёда қатнайди; кимдадир қимматбаҳо мобил телефон, сайр-саёҳатлар ва вақтичоғлик қилиш имкони мавжуд, бошқаларда эса йўқ. Устига-устак, оддий мактаблар қаторида яна хусусий мактаблар ҳам мавжуд ва бунда ҳар қандай форма билан ҳам тенгликни таъминлаб бўлмайди. Ота-оналар ва ўқитувчиларнинг вазифаси эса болаларга турли вазиятларга муносиб баҳо бера олиш ва биринчи ўринга кийим нархини эмас, балки инсоний фазилатларни қўйишни ўргатишдир.

    Форманинг асосий вазифаларидан бири – ҳамма тенг кўрсатиш, индивидуалликни баробарлаштириш. Болалар учун эса кийимда, турмакда ва буюмлар воситасида ўз индивидуаллигини кўрсатиш муҳим. Педагоглар ва ота-оналар одатда мактабда индивидуалликнинг намоён бўлишига қарши бўлади. Улар қай даражада ҳақ? Келажакда ушбу «баробарлаштириш» қандай акс-садо беради? Айрим мамлакатларда, аксинча, индивидуаллик ва ностандарт фикрлаш рағбатлантиради. Бунга жавобан эса мактаб формасини кийиб ҳам ўз иқтидорини намоён қилишнинг йўллари кўп деган фикрлар янграйди. Бу фикрнинг давомига кўра, башарти мактаб ўқувчиси учун кийим-бош ўзини намоён қилиш ва эмоционал ҳордиқ воситаларидан бири бўлса, унда нега бу ишларни дам олиш кунлари қилавермаслик керак? дейди маъқулловчилар.

    Ижобий жиҳатларидан яна бири, форма ишбилармонлик услубини ҳамда жамоа бўлиб ишлаш ҳиссини шакллантиради, таълим муассасаси ва унинг анъаналарига дахлдорлик туйғусини пайдо қилади.

    Салбий жиҳатлари. Тасдиқланган форма унга амал қилинишини текширишни ҳам тақозо қилади. Бу эса пайпоқ ва юбкаларнинг узунлиги, дазмоллангани, меъёрий ва ташкилий талабларга жавоб бериши сингари масалалари юзасида кундалик текширишларга олиб келади. Эътирозлар ва дағдағалар кўпаяди. Малакали ва сифатли таълим жараёнини ташкил этишдан кўра дарсларга халақит берувчи юқоридаги каби кундалик текширишларни ташкил қилиш осонроқ; шунингдек, билим даражасини оширишдан кўра юқоридаги каби текшириш натижалари билан мақтаниш осонроқ.

    Яна бир ижобий тарафи – формани сотиб олгач, энди болани мактабга қандай кийинтириш муаммосидан қутуласиз. Боз устига, 3-5 хил кундалик кийимдан кўра форма арзонроқ тушади. Бунга қарши томон айтаётган гапга кўра, форма ўзи ҳам арзон нарса эмас ва уни тўрт ёки беш комплект сотиб олиш керак бўлади. Акс ҳолда (айниқса тўполончи болакайлар учун) уни ҳар куни ювишга тўғри келади. Оддий кийим эса нафақат мактабга, балки бошқа жойларга ҳам бўлаверар эди.  Қолаверса, яхши матодан тикилган сифатли форма анча қиммат бўлиши тайин. Бошқа тарафдан, уни бир марта харид қилгач, энди йил давомида мактаб кийими ҳақида бошқа бош оғритмаслик мумкин.

    Биз тармоқдаги энг ошкора фикрларни келтириб ўтдик. Аслида улар кўпроқ. Facebook’да мавзуни ўзингиз кўтариб кўришингиз мумкин ва сиз бирданига, турли хил, ранг-баранг ва кутилмаган мулоҳазаларни йиғиб оласиз.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    20.06.2019, 18:13   Изоҳ (0)   97344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шаҳло Зоирова пулга зор кунлари ва турмуш ўртоғини оммага кўрсатмаслиги сабаби ҳақида гапирди

    Лайфстайл | 13 июн, 15:58

    Қатар ва Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати саралаши плей-офф босқичига мезбонлик қилади

    Спорт | 13 июн, 15:51

    Исроилнинг Эронга ҳужуми сабаб нефть нархи ошадими?

    Дунё | 13 июн, 15:50

    Ўзбекистон Эрон-Исроил можароси кескинлик даражасини камайтириш бўйича ҳаракатларга кўмаклашишга тайёр — ТИВ

    Ўзбекистон | 13 июн, 15:41

    Мисрга 80 дан ортиқ мамлакатдан 4 мингга яқин кўнгиллилар намойишга йўл олди

    Дунё | 13 июн, 15:35

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабаб Тошкентда бир нечта рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 13 июн, 15:24

    Бред Питт Анжелина Жоли билан ажрашганидан сўнг икки фарзанди билан умуман гаплашмай қўйгани маълум бўлди

    Кино | 13 июн, 15:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.