Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «B» гуруҳида 19 июнь, чоршанба куни 2-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Куннинг дастлабки учрашувида Колумбия терма жамоаси Қатар термасига қарши майдонга тушди.
Беллашувдаги ягона гол 86-дақиқада киритилди. Унга колумбиялик Дуван Сапата муаллифлик қилди.
Шу тариқа Колумбия терма жамоаси Қатарни мағлуб этиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг Колумбия мусобақанинг «B» гуруҳида очколари сонини 6 тага етказиб олди ва гуруҳда етакчиликни ўз қўлига олди. Қатар эса 1 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Лионель Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоаси эса Парагвай билан баҳсга киришди.
Ўйиннинг 37-дақиқасида Парагвай ярим ҳимоячиси Ричард Санчес ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқага келиб эса Аргентина сардори Лионель Месси 11 метрлик жарима зарбасидан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Баҳс якунига кўра Аргентина термаси Парагвай билан дуранг ўйнади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Ушбу турдан сўнг Парагвай 2 очко тўплаб, гуруҳда 2-ўриндан жой олган бўлса, Аргентина 1 очко билан сўнгги ўринга тушиб қолди.
Копа Америка—2019
2-тур баҳлари
19 июнь, чоршанба
«B» гуруҳи
Колумбия—Қатар 1:0
Гол: 1:0 — 86 СапатаАргентина—Парагвай 1:1
Голлар: 0:1 — 37 Санчес, 1:1 — 57, пенальти, МессиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)