Шу кунларда Парижда бўлиб ўтаётган Ле-Бурже (The International Paris Air Show at Le Bourget) халқаро авиация-космик кўргазмасида Исроилнинг Eviation компанияси дунёда энг йирик электр йўловчи самолётини тақдим этди. Alice деб номланган ушбу самолёт фақат электр энергияда ишлайдиган дунёда энг йирик самолёт бўлди.
Тажриба самолётига учта Siemens электродвигатели ўрнатилган бўлиб, тўққизта йўловчига мўлжалланган. Самолёт оғирлиги 3 800 килограмм бўлиб, унинг 60 фоизини ўрнатилган корпус ва аккумулятор ташкил этади. Янги самолёт соатига тахминан 444 километр тезликда 700 метр баландликда уча олади.
Eviation компанияси бош директори Омер Бар-Йохайнинг таъкидлашича, ҳозирда барча ишлар хусусий инвесторлар ёрдамида молиялаштирилмоқда. Янги самолёт ишлаб чиқарилиши учун компания камида 200 миллион доллар тўплаши лозим. Унинг сўзларига кўра, агар ҳаммаси режага кўра кетса, янги самолётга сертификат 2021 йилда берилади.
Изоҳ (0)