Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Assouline Publishing нашриётининг ҳаммуассиси ва муҳаррири Яффа Ассулин билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёеванинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Агентликда Assouline Publishing нашриётининг ҳаммуассиси ва муҳаррири Яффа Ассулин ҳамда буюмлар ва ландшафтни суратга олиш соҳасида эътироф топган фотограф Лазиз Ҳамани билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини акс эттирадиган учта китоб чоп этиш лойиҳасини муҳокама қилдик.
Китоблар 2021 йилда Лувр музейида очиладиган «Ипак йўлидаги тамаддунлар ва маданиятлар» номли кўргазма доирасида тақдим этилади.
Ушбу лойиҳа анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Хориж китобхонлари жозибадор диёримизни нафақат яқиндан билиб олади, балки уларда Ўзбекистонга келиш ва барчасини ўз кўзи билан кўриш истаги пайдо бўлади!», — деб ёзди Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)