Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахтида кўплаб қизиқарли ва замонавий бинолар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси ҳашаматли ва чиройли кўринишга эга. Уларнинг орасида Ал-Баҳар деб номланган иккита эгизак миноралар мавжуд. Булар энг баланд ҳисобланмаса ҳам инновацион хусусиятга эга. Уларнинг яратувчилари иложсиз нарсани ярата олди: бинонинг ичида катта кондиционер тизимдан фойдаланмаган ҳолда қулай микроиқлим ташкил қилинди. Travel Ask минораларнинг суратини тақдим этди.
Ёзда ҳарорат сояда 40°C атрофида бўлган бир пайтда қуёшнинг нурлари остида жойлашган бинода офис ходимларининг ишлаши учун нормал ҳароратни сақлаб туриш осон иш эмас. Қишда Абу-Дабида, табиийки, 20—25ºC атрофида бўлиши қулай, аммо, афсуски бу йил давомида фақатгина уч ой давом этади, кейин эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди.
Изоҳ (0)