Россиянинг Meduza нашри журналисти Иван Голуновдан наркотиклар билан савдо қилишга уриниш айблови олиб ташлангач, у гувоҳ сифатида сўроқ қилинди, деб ёзади «Газета.ru».
Адвокати Сергей Бадамшин маълум қилишича, бироз аввалроқ Голунов иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Унинг қўшимча қилишича, тергов ҳаракатлари журналистнинг ўзи иштирокчи бўлган жиноят иши доирасида олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, Голуновнинг жиноят содир қилишдаги иштироки исботланмагач, ундан айбловлар олиб ташланган эди.
Изоҳ (0)