• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Биз АЭС қурилишига қарши эмасмиз, лекин… «Атомчи»ларнинг бир нотўғри талқини ҳақида

    Ўзбекистонда АЭС қурилиши масаласидаги баҳслар тўхтамаяпти. Қаршилар ва тарафдорлар кетма-кет муносабатларини эълон қилиб бормоқда. «Дарё» муҳокамалар учун очиқ минбар сифатида турли фикр ва ёндашувлар акс этган мақолаларни чоп этишда давом этади. Қуйида журналист ва блогер Ғайрат Йўлдошнинг АЭС борасидаги мулоҳазаларини келтирамиз.

    Кадр: HBO

    Кадр: HBO

    АҚШ ва Буюк Британия киноижодкорлари томонидан суратга олинган «Чернобиль» сериалининг жаҳон экранларига чиқиши ортидан уни томоша қилган юртдошларимиз орасида Ўзбекистонда АЭС қурилишига, аниқроқ қилиб айтганда, бизга Россиянинг АЭС қуриб беришига қарши бўлганлар сони сезиларди ошди. Шахсан ўзим ҳам шу пайтгача Россия АЭС қуриб беришини қўллаб-қувватламадим, шунингдек, бунга қарши ҳам эмасдим. Аммо «Чернобил»ни кўргандан сўнг Ўзбекистонга Россия АЭС қуриб беришига узил-кесил қарши бўлдим.

    Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб кетишни хоҳлар эдим. Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриб беришини ёқлаётган, ёқлайдиган аксарият мен ва менга ўхшаганларни Ўзбекистонда АЭС қурилишига қарши сифатида талқин қилмоқда. Аслида биз АЭС қурилишига қарши эмасмиз, балки уни Россия қуриб беришига қаршимиз.

    Фикримча, Ўзбекистонда қуриладиган АЭС учун жойни ҳам, АЭСнинг ўзини ҳам халқаро комиссия текширувидан ўтказиб, сўнг тажрибаси бор давлатлар ўртасида тендер ўтказиб, ғолиб чиққан давлат билан қуриш керак. Миллионлаб инсонлар тақдири ётадиган муҳим объектни тендерсиз қуриш учун «Росатом»га топшириб юборилиши хато иш бўлади.

    АЭС бизга керакми?

    Агар юқорида ёзганимдай халқаро тендер ўтказилиб қуриладиган бўлса, АЭС бизга керак. Сабаби, энергетик мустақиллик ҳар бир мамлакат учун муҳим. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ўзи ишлаб чиқараётган энергиянинг асосий қисмини ИЭСлардан оляпти. Уларда асосан кўмир ва газ ёқиляпти. Озроқ қисмини ГЭСлар ишлаб чиқаради. Истеъмол қилаётган яна бир қисм энергиямизни қўшнилардан импорт қиляпмиз. Агар Ўзбекистон иқтисодий ривожланишини ва келажакда энергияга талаб ошиб бораверишини инобатга олсак, ҳар қанақасига энергетик тақчиллик бўсағасида турибмиз.

    Тўғри, ён қўшниларимиз Қирғизистонда Қамбар Ота 1 ва Қамбар Ота 2, Тожикистонда Роғун ва яна бир нечта кичикроқ ГЭСлар қуриляпти. Агар ўшалар битса ва ҳозирги алоқалар сақланса, келажакда бизда энергия муаммоси бўлмайди деган фикр уйғонади. Бироқ айнан энергия масаласида бошқаларга боғланиб қолишнинг бир нечта нозик жиҳатлари бор. Ҳар қанақасига ўша нозик жиҳатлар билан қўшниларимиз эмас, айнан биз ҳисоблашишимиз керак.

    Фото: CANews

    Фото: CANews

    Бу нозик жиҳатларнинг биринчиси об-ҳаво шароити ва йилнинг қандай келишидир. Агар куз, қиш, баҳор, яъни йил серёғин келса, қўшниларимизда ҳозир мавжуд бўлган ва янги қурилаётган гигант сув омборларида муаммо бўлмайди ва улар энергияни етарлича ишлаб чиқариб, бизга ҳам керагича бераверади.

    Аммо йил қурғоқ келса-чи, унда нима бўлади? Унда қўшниларимизда сув тақчиллиги пайдо бўлади ва энергия ишлаб чиқариш камаяди. Бунинг ҳисобига уларнинг бизга берадиган энергияси миқдори ҳам камайиши мумкин. Энди тасаввур қилинг, қурғоқчилик икки-уч йил давом этса-чи? Унда биз қўшнилардан энергия умидвор бўлмасак ҳам бўлади.

    Иккинчи муҳим жиҳат сиёсат билан боғлиқ. Ҳаммамиз кўрдик, келишмовчилик давлат манфаати учун эмас, шахсий ғараз ортидан содир бўлган эди, қўшнилар биз билан, биз улар билан 20 йил мутлақо алоқа қилмадик. Алоқа қилиш уёқда турсин, минг йиллик қон-қардош қўшнилар билан виза муносабати ўрнатиб, бир-биримиз тарафга қушлар учиб ўтишига ҳам қўймадик. Хўш, келажакда яна шундай ҳолат бўлмайди деб ким кафолат бера олади? Масалан, мен ҳозирги Ўзбекистон раҳбариятига «тарихдаги хатоларни қилмайди, қўшнилар билан алоқани бузмайди» деб кафолат бера оламан, аммо қўшниларга кафолат бера олмайман. Умуман олганда, келажакда ҳар нарса бўлиши мумкин ва ҳар эҳтимолга қарши буни албатта инобатга олиб қўйиш керак.

    Хулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистон кундан-кун ошиб бораётган ўз эҳтиёжлари учун етарлича энергия ишлаб чиқармас экан, мамлакат келажакда энергия тақчиллигига учраши мумкин.

    Ана шуни инобатга оладиган бўлсак, бизга АЭС керак. Лекин хавфсиз АЭС керак. Қурадиганлар ва қурдирадиган томонидан мутлақо хавфсиз деб кафолат бериладиган АЭС керак. Бунинг учун эса халқаро экспертлар текшируви ва тендер ўтказилиши жуда муҳим.

    Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуришига нега қаршиман?

    Учта мисол келтираман. Учаласи ҳам АЭС ёки унинг ҳалокати ҳақида эмас, балки Россияда бўлган оддий қурилишлар билан боғлиқ мисоллардир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Биринчиси. Бундан анча йиллар олдин Москва мэри Лужковни ўз вазифасидан озод этишди. Ўшанда Лужковга қўйилган асосий айб шу бўлдики, у мэрлик қилган йилларда Москвадаги барча қурилиш ва таъмирлаш ишларини, хоҳ давлат дастури бўлсин, хоҳ бошқа дастурлар бўлсин, хотини Елена Батурина номига очилган қурилиш компаниясига бераверган.

    У эса бир сўмлик ишни уч сўмга бажардик деб шаҳар бюджетини ўпираверган. Шу тариқа анча йиллар пичоғи мой устида бўлган Батурина хоним эри Москва мэри бўлиб ишлаган йилларда миллиардлаб доллар маблағ йиғди ва ўша маблағлари билан Европадаги энг бой аёллар сафига кирди.

    Россияда йирик қурилиш объектлари қурилиши масаласида аҳвол ўзгарганига ва бугун ҳаммаси ҳалол бажарилаётганига ишонмайман.

    Иккинчи воқеа шунга мос келади. Маълумки, ўтган йил Россия футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказди. Ана шу чемпионатни ўтказиш доирасида кўплаб шаҳарларда янги стадион қурилди. Шу жумладан Санкт-Петербург шаҳрида ҳам. Санкт-Петербургдаги янги «Зенит-Арена» стадионнинг бошланғич лойиҳаси одатдагидай «кўп қатори» эди. Аммо стадион ишга тушгунча лойиҳа нархи камида олти бараварга ошиб кетди.

    Аҳвол шу даражага бордики, европаликлар россияликлар томонидан стадионга сарфланган маблағни эшитиб, «биз шу пулга камида 5-6 та бундан зўр стадион қурардик» деб ёзиб чиқди.

    Учинчи воқеа ҳам айнан шу ЖЧ доирасида янги қурилган стадионлар билан боғлиқ. Волгоград шаҳрида янги стадион тикланди. Чемпионат пайтида унда бир нечта ўйин ўтказилди. Чемпионатнинг расмий тугашидан бир кун ўтиб қаттиқ ёққан ёмғир стадионнинг бир қисминини ўпириб кетди. Яъни стадиондаги ишлар шошма-шошарликда, халта-хуржун қилиб бажарилган.

    Бу гаплар билан нима демоқчи бўлаётганимни тушундингиз деб ўйлайман. Оддий қурилишларда лойиҳа қийматнинг тушунарсиз тарзда ошиб юборилиши, лойиҳаларни беришда таниш-билишчилик қилиниши ва коррупциянинг урчигани, шунингдек, қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилиши – буларнинг ҳаммаси бугунги Россия қурилиш бозорининг юзидир. Энди ана шу ҳолатни била туриб, миллионлар тақдири боғланган АЭСдай мураккаб қурилишни халқаро тендерсиз Россияга бериб юборилиши, назаримда, оқибати ўйланмай қилинаётган иш бўлади.

    Бунинг устига, «Росатом» Туркияда қураётган АЭСда иккита ёриқнинг топилгани бизни янада сергак торттириши лозим.

    АЭСни қуриш ҳам, уни эксплуатация қилиш ҳам қийин эмас, мундоқ олиб қараганда. Энг қийини, Худо кўрсатмасин-у, кичик бир ҳалокат содир бўлса, оқибатларини тугатиб бўлмаслигида ва ўша ҳалокат оқибатлари асрлар давомида бу ҳудудларда асорат қолдираверишидадир. Шуни ҳам инобатга олишимиз керак. Шу учун ҳам АЭС лойиҳаси ва қурилишида шошма-шошарликка йўл қўйиб бўлмайди.

    Шунингдек, АЭСни Россияга қурдиришнинг баҳсли ва эътиборга олиш лозим бўлган яна бир муҳим жиҳати бор. Охирги йилларда Россиянинг қандай ташқи сиёсат юритаётганини ҳаммамиз кўряпмиз. Туркияда Россия самолёти уриб туширилиши ёки икки йил олдин Россиянинг транспорт самолёти Тожикистон ҳаво кенгликларини бузиб, ушбу давлат ҳудудида мажбурий қўнгани ҳолатиларини олайлик. Ҳар икки ҳолатда ҳам Россия учувчилари халқаро нормаларни бузган ва бошқа мамлакатлар ҳаво кенгликларига кириб, унинг хавфсизлигига таҳдид солган эди. Бунинг ортидан Туркия ўз ҳаво ҳудудига рухсатсиз учиб кирган Россия ҳарбий самолётини уриб туширди. Тожикистон эса иккита пилотни қамаб қўйди. Икки ҳолатда ҳам Россиянинг жазаваси қўзиди ва бу икки мамлакат фуқароларига нисбатан ҳақиқий «ов» уюштирди. Бутун Россия бўйлаб Туркия ҳамда Тожикистон паспортига эга шахсларни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, федерал миграция хизмати ходимлари кўрган жойида ушлаб кетиб, ҳужжатларида камчилик бўлмаганларни ҳам депортация қилиб, мажбурий тарзда чиқариб юбораверди. Ўшанда «барака топкур, самолётларинг бошқа мамлакатлар ҳаво чегараларини бузиб киргани учун чора кўришди, сен нега бу икки мамлакатдан келиб, қонуний ўқиб ва ишлаб юрганларга ёпишасан, уларни депортация қиласан?» дейдиган мард топилмади.

    Мавзуга доир:

    «Портлаш эҳтимоли йўқ». «Чернобиль» сериали, ҳақиқат, масъулият ва инсоният ҳақида

    «Кинони реалликка қориштирмайлик». Мутахассис «Чернобиль» сериали ва Ўзбекистондаги атом энергетикаси истиқболлари ҳақида

    Шамолми, атомми? Яна АЭСлар ва экологик энергия ҳақида

    Айтмоқчи бўлганим, Россия дипломатик ечим топиш мумкин бўлган ҳолатларда қасос олишда ҳар қандай ишлардан ва воситалардан фойдаланади. Шундай экан, келажакда АЭСни қуриб битургунча ёки қуриб фойдаланишга топширгандан кейин алоқалар совуқлашиб қолса, унда нима бўлади? «Юр кетдик» деб мутахассисларини олиб чиқиб кетса нима бўлади? Ўйлашга қўрқади одам.

    Шундай экан, АЭС қурилишига қарши эмасман. Шунчаки у халқаро экспертлар назорати остида, халқаро тендер ўтказилиб қурилиши тарафдориман. АЭС қурилишида ўзбилармонлик қилишга ва шошма-шошарликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. Россиянинг мантиқсиз шошқалоқ сиёсатини инобатга олсак, унга ишониб, кейин қийналиб қолишимиз мумкин.

    Аммо... Аммо охирги пайтларда оммани чалғитиб, мен кабилар «Ўзбекистонда АЭС қурилишига қаршилар» сифатида таърифланаётгани бироз ажабланарли бўляпти. Хусусан, бундан икки кун аввал ЎзАда берилган, «Ўзатом» матбуот хизмати тайёрлаган «‘Ўзатом’ агентлиги блогерлар фикрларига жавоб берди» сарлавҳаси остидаги узундан-узоқ мақолада гап «Нима сабабдан бизда атом энергияси барпо этиляпти?», «Нега айнан россиялик ҳамкорлар билан?», «Харажат катта ва ундан қандай иқтисодий наф кўришимиз мумкин?» каби саволлар билан бошланади, лекин матнда шу саволлардан фақат «Харажат катта ва ундан қандай иқтисодий наф кўришимиз мумкин?» деган саволга қисман жавоб берилади. Хусусан:

    «Биз ўзимизни электр энергияси билан таъминлашда давом этамизми ёхуд тинч атом масаласи хусусида»

    «Нега Украина, Беларусь ва Япония атом энергиясидан воз кечмаган?»

    «Бизда янги авлод атом реакторларидан фойдаланилади»

    «Энергияга бўлган эҳтиёж ҳажми шу қадар кўпки, уни фақат АЭС бериши мумкин!»

    «Атом энергиясига сарфланган 1 евро 5 евро бўлиб қайтади»

    «Углеродсиз энергетика тармоғи яратилади»

    «Ҳар бир босқич МАГАТЭ билан мувофиқлаштирилади» каби сарлавҳачаларда асосан АЭСнинг қанчалик фойдали экани ҳақида тушунтириш беради. АЭС нега халқаро тендер ўтказилмасдан Россияга бериб юборилаётгани ҳақида бир оғиз ҳам гап йўқ. АЭС, агар хавфсиз ишлата олсак, фойдали жиҳатларини, Ўзбекистоннинг энергетик мустақиллиги учун жуда муҳимлигини ҳаммамиз билиб турибмиз. Шу учун ҳам аксарият АЭС қурилишига эмас, унинг қурилиши халқаро тендерсиз Россияга бериб юборилаётганига қарши.

    Мақола индаллосида муаллифлар «Атом станциялари электр энергияси ишлаб чиқаради, бунга бўлган заруратни эса ҳар бир киши ўзининг мисолида тушуниши мумкин. Бироқ атом станциялари ҳақидаги тез-тез бўлиб турадиган баҳсларда негадир уларнинг ҳақиқий аҳамияти эмас, балки улар туғдириши мумкин бўлган хавф муҳокамаларнинг асосий мавзусига айланади» деб ёзғиради. Хўш, нега одамлар АЭСнинг фойдасидан кўра хавфини кўпроқ ўйлайди, муҳокама қилади? Сабаби, АЭС ишлаб чиқарган энергияни бошқа воситалар билан сал қимматроқ, сал қийинроқ бўлса ҳам ишлаб чиқарса бўлади. Аммо, Худо кўрсатмасин, АЭС етказган зарар одамларга юз йиллар давомида акс таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис ҳар қандай одам АЭСнинг фойдасидан кўра хавфини ўйлаши табиий ҳол.

    Юқоридаги гапларни ўқиб, хаёлингизга «бу қовоқкалланинг ўзи АЭС, унинг қандай ишлаши, Россиянинг АЭС қурилиши бўйича салоҳияти ҳақида озгина тушунчаси бормикин?» деган фикр келиши аниқ. Тўғри, мен АЭСнинг қандай ишлаши ҳақида юзаки тасаввурга эгаман. Россиянинг АЭС қуриш саноати ҳақида эса тушунчам йўқ. Бошқаларнинг ҳам тушунчаси бўлмаслиги мумкин. Лекин миллионлаб инсонларнинг ҳаётини хавфга қўйиб АЭС қурилишини нафақат Россияга, балки бошқа давлатга ҳам тендерсиз бериб юборилишга асос бўлмайди.

    Кўпчилик нимани хоҳлаяпти?

    Ўзбекистонда АЭС қурилмасин демаяпти. Халқаро тендер ўтказилишини хоҳлаяпти холос.

    Энди тушунтира олдим деб ўйлайман.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    17.06.2019, 17:24   Изоҳ (0)   59477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.