16 июнь куни Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамиднинг Ўзбекистонга ташрифи Бухородан бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
«Бухоро» халқаро аэропортида Бангладеш раҳбари ва унинг ҳамроҳларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев ва Бангадеш давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси М. Манан кутиб олди.
Хорижлик меҳмонлар Бухорога сафари мобайнида буюк аждодимиз, Нақшбандия тариқати асосчиларидан бири Баҳоуддин Нақшбанд тарихий мажмуасини зиёрат қилиши, шунингдек, қадимий Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Лаби Ҳовуз ансамблини томоша қилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)