Жорий йилнинг 21 апрелида Шри-Ланкада содир этилган терактга алоқадор беш нафар шахс қўлга олинди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Улар Интерпол томонидан Яқин Шарқда қўлга олинган ва ўз юртига экстрадация қилинган.
«Шри-Ланкадаги терактларнинг ташкилотчиларидан бири Интерпол қизил бурчаги бўйича эълон қилинган хабардан сўнг қўлга олинган. Аҳмад Милан Ҳаёт Муҳаммад Шри-Ланка фуқароси, 29 ёшда. Терроризм ва қотиллик бўйича қидирувда бўлган, бугун бошқа тўрт нафар гумонланувчи билан бирга Шри-Ланкага экстрадация қилинди», — дейилади халқаро ташкилот хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Коломбодаги Пасха байрами билан боғлиқ ибодат маросимлари вақтида терактлар содир этилган ва оқибатда 200 га яқин фуқаро ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)