Андижон вилоятида ички ишлар органлари ва божхона ходимлари ҳамкорлигида «Қорадори—2019» кенг қамровли тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу тадбирлар доирасида 7 июнь куни Асака шаҳрида яшовчи 39 ёшли Ш.Ж. уйининг омборхонасида 1,46 кило марихуан сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)