• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 259 та моддий маданий мерос объектига жиддий зарар етган

    Ўзбекистонга туристлар оқимини янада ошириш учун моддий маданий объектларнинг бугунги ҳолати ҳам катта рол ўйнайди, албатта. Шундан келиб чиқиб мамлакатдаги археологик объектларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудлардаги моддий маданий мерос объектларни тўлиқ инвентаризация, муҳофаза қилиш ва фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Давлат раҳбарининг 2018 йил 16 январдаги «Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги фармойишига асосан ўтган йилнинг март—апрель ойларида Маданият вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда объектларни хатловдан ўтказди. Ушбу хатловда 259 объектга жиддий зарар етгани, очиқ айтсак, улар йўқотилгани аниқланди.

    «Айрим объектлар 30—40 йил олдин бузилиб, уларнинг ўрнига янги бинолар қурилган бўлса ҳам ушбу объектлар рўйхатдан рўйхатга ўтиб келган. Шунингдек, «Миллий тикланиш» демократик партияси жамоатчилик назорати шаклида объектларни ўтган йилнинг сентябр—ноябрь ойларида тўлиқ қайта хатловдан ўтказди. Бунда партия томонидан 5 минг 287 объект бўйича далолатнома тузилган ва 45 минг фото материал тўпланди. Натижада 827 объект топилмагани ва 381 объект авария ҳолатида экани ҳақида ахборот тақдим қилинди», — дейди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова.

    Мутахассиснинг таъкидлашича, 2001 йил 30 августдаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг бешинчи бобида белгиланган объектларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва тасарруф этиш қоидалари жойларда қўпол равишда бузилган. Масалан, республика бўйича 78 маданий мерос объекти ноқонуний эгаллаб олингани ёки маҳаллий ҳокимликлар томонидан турли мақсадлар учун бериб юборилишига йўл қўйилгани аниқланди. Жумладан, Қамаши тумани ҳокимининг қарори билан «Қамайтепа» археология ёдгорлигининг 11 гектар ҳудуди балиқчилик учун бериб юборилган. Косон туманидаги «Ерқўрғон» археология объекти фермер хўжалиги томонидан ноқонуний равишда ўзлаштириб олинган. Бухоро шаҳридаги Абдулазизхон мадрасаси яқинида ер қазиш ишлари оқибатида, тарихий ёдгорлик деворининг бир қисми қулаб тушган. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Мингтепа» археология ёдгорлиги ҳудудида ноқонуний равишда шахсий уй-жой қурилган. Шу билан бирга, 310 объектда биринчи навбатда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб бориш зарурлиги маълум бўлди. Тарихий-маданий қимматига кўра, давлат муҳофазасига олиниши лозим бўлган 407 объект топилди. Бу ҳам вазият фавқулодда ҳолат даражасида ўткир эканини кўрсатади.

    Албатта, бу каби тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, жорий йилда Маданият вазирлиги ҳузурида ихтисослашган махсус реставрация-тиклаш илмий-тадқиқот тузилмаси ташкил этилади. 2019 йилдан реставратор-усталарни малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тизими йўлга қўйилади.

    «Ҳар бир маданий мерос объектидан ҳар куни хабардор бўлишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилаяпти. Шундан келиб чиқиб, ҳурматли ҳокимлар, маҳалла фаоллари билан биргаликда ҳар бир объектга ихтиёрий ва кўнгилли равишда кўпни кўрган, тарихга қизиқадиган тажрибали одамлар жамоатчи инспектор сифатида бириктирилмоқда. Миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини ҳудудларда амалга ошириш дастурларига асосан жорий йилда 8 минг нафарга яқин жамоатчи инспектор фаолияти ташкил қилинади. Жамоатчи инспекторларни қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб борсак, ўйлайманки, бу фидоий юртдошларимизнинг катта бир жамоатчилик ҳаракатига айланади ва ўз самарасини беради.

    Мутахассиснинг маълум қилишича, шу йил амалдаги «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари танқидий қайта кўриб чиқилади ҳамда маданий мерос объектлари бўйича ягона тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.

    2020 йил якунигача олимлар ва мутахассислар иштирокида барча моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказилади.

    Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказларига ҳар қандай салбий таъсирнинг олдини олиш нуқтаи назаридан ушбу ҳудудларда ердан фойдаланиш ва шаҳарсозлик режими белгиланади. Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой маданий меросини халқаро миқёсда эътироф этилишига эришиш мақсадида Буюк ипак йўлининг мамлакатимиздан ўтган қисмини «Ипак йўли: Зарафшон дарёси воҳаси» ва «Ипак йўли: Фарғона — Сирдарё ҳавзаси» номи остида, шу билан бирга, «Саҳродаги қасрлар», «Хонбанди», «Сармишсой қоятош расмлари», «Зарауцой қоятош расмлари», «Қадимий Термиз» объэктларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш режалаштирилган.

    2019 йил 1 майга қадар 100 та объектга электрон қайд этиш ва видеокузатув тизими ўрнатилди. Қолган 50 та объектга йил давомида ўрнатилади. Чипталарга нархларни шакллантириш ва келиб тушган маблағлар сарфланишининг шаффоф тизим яратилади. 3 йилда Чилонзор Оқтепа, Мингтепа, Ерқўрғон, Қува шаҳристони, Канка археология ёдгорликлари очиқ осмон остидаги музей ташкил қилинади.

    Далварзинтепа ва Фаёзтепа, Афросиёб, Нурота қалъаси ва Пойкент каби 50 та археология ёдгорлигининг 3D модели яратилади. «Ўзбекистон маданий мероси» энциклопедияси нашр этилади.

    13.06.2019, 06:12   Изоҳ (0)   16239
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: «Тўдакўл» дам олиш маскани жозибаси

    13.06.2019, 02:01

    «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонига номзодлар сони қарийб 500 га етди

    13.06.2019, 01:00

    Тошкентда Smart Waters лойиҳаси сув ресурсларини бошқариш бўйича ёзги ўқув курси очади

    13.06.2019, 00:30

    Тошкентнинг Учтепа туманида икки уй томи ёнди

    12.06.2019, 23:07

    Наманганда агрологистика корхонаси фойдаланишга топширилди (фото)

    12.06.2019, 22:41

    Халқаро пресс клуб сессиясида Самарқандда сохта гидлар кўпайгани маълум қилинди

    12.06.2019, 21:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.