• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оқдарё туман ҳокимлиги қачон ваъдани бажаради?

    «Zarnews» Оқдарё туман ҳокимлиги фуқаролар мурожаатлари, уларда кўрсатилган муаммоли вазиятларни ҳал қилиш бўйича қандай ишларни амалга ошираётгани ҳақидаги материални тақдим этди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    2019 йил 14 апрелда вилоят телерадиокомпаниясининг «Очиқ мулоқот» кўрсатувида Оқдарё тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан 50 дан ортиқ мурожаат тушганди. Ўтган вақт давомида мутасаддилар мурожаатларга қай йўсинда ечим топди?

    Фото: «Zarnews»

    Фото: «Zarnews»

    Мурожаатлар таҳлилидан кўринадики, саволларнинг энг кўпи йўлларни таъмирлаш (12 та), экология ва атроф муҳитга зарар етказувчи чиқиндилар ташланиши (6 та),  таълим, тиббиёт, кадастр, электр таъминоти (4 тадан) ва бош¬қа масалаларда эди. Туман ҳокимлигидан маълум қилишларича, мурожаатлар мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганилган.

    «Маҳалламиз туман марказида бўлса-да, чиқинди ташувчи махсус машинанинг аниқ графиги йўқ эди. Бир неча марта мурожаат қилсак ҳам туман ‘Ермулккадастр’ корхонаси ходимлари тураржойимизга кадастр йиғма жилди тайёрлашда бепарволик қилаётганди. Мурожаатдан сўнг ҳар сешанба куни чиқинди машинаси келадиган бўлди, уй-жойимизнинг кадастр ҳужжатлари ҳам тайёрланди. Мурожаатимиз ўз ечимини топди», — дейди Мустақиллик маҳалласида яшовчи Адҳам Ҳусанов.

    Наврўз маҳалласида яшовчи Шарофат Болтаева эса набираларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришда амалий ёрдам сўраганди.

    «2 нафар набирамни 4-мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун 2018 йил апрель ойида рўйхатга ёзилгандик. Шунча пайтдан буён навбат келмаётганлиги ташвишлантираётганди. Шу боис мурожаат қилдим ва бир ҳафтада набираларим мактабгача таълим муассасасига жойлашди», — дейди Ш.Болтаева.

    Туман фуқароларининг мулоқотга йўллаган энг кўп мурожаатлари йўлларни таъмирлаш борасида эди. Бундан кўриниб турибдики, туманда йўлларнинг аҳволи яхши эмас.

    Масалан, «Янги Равот-2» маҳалласидан Ҳилола Омонова Суткент-Қоратери йўлини таъмирлашда ёрдам сўраганди.

    «Мулоқотдан кейин бир нечта идоралардан келиб йўлни расмга тушириб кетишди, лекин ҳозиргача ўзгариш бўлгани йўқ. Бу йўлдан болалар мактабга боради, одамлар фойдаланади. 1995 йилда асфальт қилинган йўл икки томондаги ариқ ковланиши билан кичрайиб, яроқсиз ҳолга келиб қолди. Энди қишда лой, ёзда чанг бўлади», — дейди шу маҳаллада яшовчи Раъно Худойбердиева.

    Истиқлол маҳалласида яшовчи Асрор Хидиров эса тадбиркорлик қилиш мақсадида кредит олишда ёрдам сўраган.

    «‘Ҳар бир оила - тадбиркор’ дастури асосида 26 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, асаларичилик билан шуғулланмоқчи эдим. Лекин ‘Агробанкънинг Оқдарё туман филиали ходимлари ҳанузгача ишни пайсалга солиб келмоқда. Ваҳоланки, мен уларнинг ваъдасига ишониб, таъминотчи корхона билан шартнома ҳам имзолаганман», - дейди Асрор Хидиров.

    «Қишлоғимизга 1967 йилда симёғочлар ўрнатилган, ҳозир улар хавфли бўлиб қолган. Маҳалламиздаги Тепа Сўғончи ва Паст Сўғончи қишлоқларидаги симёғочлар 1984 йилда алмаштирилган, аммо Қорахитой ва Ўрадин қишлоқларидаги симёғочлар жуда ҳам эскириб кетган. Шу эски симёғочларни алмаштиришда ёрдам сўраб мурожаат қилгандим. Аммо мурожаатим юзасидан бирор киши ёки ташкилот вакили келиб масалани ўргангани йўқ», —дейди Сўғончи маҳалласида яшовчи Келдиёр Абдураззоқов.

    «Туман ҳокимлигидан берилган маълумотга кўра, ушбу масалани ўрганиш учун масъуллар бириктирилган ва улар 25 апрелга қадар масалага ижобий ечим топиш чораларини кўришлари белгиланган. Аммо орадан шунча вақт ўтса-да, бирорта масъулдан дарак йўқ. Наҳотки, туман ҳокимлиги мутасаддиларининг ваъдаси кўрсатув тугагунча бўлса», — дейилади хабарда.

    11.06.2019, 11:09   Изоҳ (0)   21208
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандаги кучли ёмғир — 2: сув босган кўчалар, бир-бири билан тўқнашган машиналар (фото+видео)

    11.06.2019, 10:30

    ИИВ бошқарма бошлиғи: Тошкент шаҳрига пропискага ўтиш «лазейка» бўлиб қолди

    11.06.2019, 09:59

    Самарқандда «Титаник» деб номланадиган кўп қаватли уйдаги ёнғин оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлмади

    11.06.2019, 09:45

    Ўзбекистонда мактаб ва коллежлар қошидаги ахборот-ресурс марказлари тугатилади

    11.06.2019, 08:30

    Шаҳрисабз шаҳридаги 4 та сектор раҳбари кам таъминланган 300 нафар бола ҳолидан хабар олиб, совға-салом улашди

    11.06.2019, 03:38

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ходимлари ҳам Тошкентда доимий прописка қилиниши мумкин бўлди

    10.06.2019, 22:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.