ФИФА кунлари доирасида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7 июнь, жума куни Тошкентда КХДР термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Беллашув соат 20:00 да бошланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси шу вақтга қадар шимолликлар билан 9 марта тўқнаш келган. Шулардан 6 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, 2 та баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, яна битта ўйинда корейсларнинг қўли баланд келган.
Иккала терма жамоа устозлари ўйин учун асосий таркибларни эълон қилди.
Ўртоқлик ўйини
7 июнь, жума
Ўзбекистон — КХДР 20:00
Ўзбекистон — 12.Санжар Қувватов, 2.Ҳожиакбар Алижонов, 3.Достон Турсунов, 4.Акром Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев, 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Достон ИбрагимовКХДР — 18.Син Ҳёк, 3.Жанг Кук Чол, 6.Ри Тонг Ил, 7.Чое Жу Сонг, 8.Ҳан Таэ Ҳёк, 9.Ким Ёнг Ил, 13.Сим Ҳён Жин, 15.Ри Ун Чол, 17.Ри Чанг Ҳо, 19.Рим Кванг Ҳёк, 23.Ри Ёнг Чол
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)