Туристик мавсуми бошланиши билан Тошкент—Бишкек—Балиқчи поезди қатнови йўлга қўйилди.
«Қирғиз темир йўли» давлат корхонасининг маълум қилишича, поезд ҳар пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 20.50 да Тошкентдан йўлга чиқади.
Бишкекга жума куни соат 16.03 ва Балиқчига соат 20.29 да келади.
Таъкидланишича, поезд составида вагон-ресторан бор. Қатнов сентябрь ойи бошигача амалга оширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)