• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ССВ: Энди табиблар ҳам қонуний фаолият юритиши мумкин

    22 май куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, 1996 йил 29 августдаги «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 41-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Унга кўра,«Тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар» дея белгилаб қўйилди.

    Қонунга киритилган ўзгартиришлар асосида Соғлиқни сақлашвазирлиги томонидан Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссия фаолиятини ташкил этиш ҳамда халқ табобати билан шуғулланишга даъвогарлик қиладиган шахсларнинг мурожаат қилиш тартибини белгиловчи ҳужжат лойиҳалари тайёрланмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сонли «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан ташкил этилган комиссия таркибига шифокорлар билан бир қаторда, психолог, техника мутахассислари, диний ва халқ табобати каби бир қанча соҳа вакиллари киритилган.

    «Халқ табобати билан шуғулланишни истаган тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар келгусида ушбу комиссия вакиллари олдида тиббиёт илмидан қанчалик хабардор эканлиги, ўзидаги билим ва даволаш услубларни амалиётда қай даражада қўллай олиши бўйича синовлардан ўтади», – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов.

    Синовдан муваффақиятли ўтган талабгор Maxсус комиссиянинг тиббий маълумот ўрнига бериладиган хулосасини қўлга киртиб, ушбу хулоса асосида тиббий фаолиятнинг халқ табобати усули билан шуғулланиши учун ўрнатилган тартибда лицензия олади.

    Маълумки, аввал табиблар қонуний рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритган. Шу боисдан, улар ишлаб топган пуллардан давлатга солиқ ҳам тўланмаган. Энди эса улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, шундан сўнггина фаолият олиб бориши белгиланмоқда.

    Яна бир гап, Президент қарорига кўра эндиликда халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатувчи шахслар ўз фаолияти натижалари бўйича тиббиёт ходимлари учун қонунларда назарда тутилган ҳажмда жавобгар ҳисобланади.

    Алоҳида таъкидлаш лозимки, эндиликда маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимида халқ табобатининг роли оширилади, жумладан, ушбу йўналишда хизмат кўрсатувчи хусусий тиббиёт муассасалари фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, соғлиқни сақлаш тизимининг амбулатор ва стационар муассасаларида халқ табобати усулларини қўллаш билан касалликларни даволаш бўйича махсус бўлимлар, дорихоналар тизими ташкил этилади.

    Республикадаги тиббиёт олий ўқув юртларининг «Даволаш иши», «Педиатрия иши», «Тиббий-педагогика иши» бакалавриат йўналишларидаги ўқув дастурларига халқ табобати бўйича махсус ўқув цикли ҳам жорий этилади. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида эса халқ табобати кафедраси ва «Халқ табобати» йўналиши бўйича малака ошириш курслари ташкил қилинади. Бу эса халқ табобатининг замонавий тиббиёт билан интеграциялашувига хизмат қилади.

    «Яна бир масалага алоҳида тўхталиш жоиз. Халқимиз орасида Қуръон оятлари ва турли дуолар билан бемор инсонларни даволовчи шахслар ҳам бор. Энди уларга ҳам қонуний фаолият олиб боришлари учун лицензия бериладими, деган савол туғилиши табиий. Бунга жавобан, шуни айтиш керакки, Адлия вазирлигида 3111-сон билан рўйхатдан ўтган ‘Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисидаги низомъда оккултизм-афсун, шунингдек, диний маросимлар орқали даволаш халқ табобати усулларига кирмаслиги кўрсатилган. Шу боис, диний йўналишда беморларни даволовчи шахсларга Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус комиссия томонидан лицензия берилмайди», — дейилади хабарда.

    07.06.2019, 11:16   Изоҳ (0)   10704
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тўрткўлда Бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    07.06.2019, 11:12

    Ўзбекистон—Қирғизистон парламентлараро комиссияси ҳамкорлик бўйича иккинчи мажлисни ўтказди

    07.06.2019, 11:06

    Тошкент—Бишкек—Балиқчи поезди қатнови бошланди

    07.06.2019, 11:00

    8—10 июнь июнь кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд

    07.06.2019, 10:35

    Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилганлик гувоҳномаси жорий этилади

    07.06.2019, 10:10

    Россиянинг «Урал» трассасида ЙТҲга учраган 8 нафар ўзбекистонликнинг бири вафот этди

    07.06.2019, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.