Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани Бандликка кўмаклашиш маркази янги хизмат биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.
Унда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Ёқубов, Қорақолаоғистон Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири У.Сабуров, Тўрткўл туман ҳокими Я.Бобожонов иштирок этган.
Қайд этилишича, Тўрткўл тумани Бандликка кўмаклашиш маркази биноси «Тўрткўл обод маҳалла қурилиш» компанияси томонидан қурилиб, АКТ ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.
Энди жами 19 нафар ходим ушбу янги бинода фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)