6 июнь куни, Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси раиси бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.
Меҳмонлар таниқли муҳаддис олим, ҳадис илмининг султони – Имом ал-Бухорий номидаги илмий тадқиқот марказида бўлди. Делегация аъзолари Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти, унинг ҳадис илмига қўшган буюк маънавий мероси билан яқиндан танишиб, муҳаддис қабрини зиёрат қилди.
Қозоғистон парламенти вакилларига Имом ал-Бухорийнинг маънавий мероси ёш авлодни диний қадриятларга, анъаналарга, садоқат руҳида тарбиялашда муҳим дастуриламал бўлаётгани ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Қозоғистон парламенти вакилларининг ташрифи давом этмоқда.
Изоҳ (0)