Тошкент шаҳрида 5 июнь оқшомида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Юнусобод тумани Чинобод кўчасидаги тўққиз қаватли уйларнинг юқори қаватларида сув тошиши ҳолатлари юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Тошқин тўққиз қаватли «дом»нинг томига йиғилган сувни тортиб кетувчи қувурнинг тўлиб қолгани ва шу уйга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси томонидан вақтида тозаланмагани оқибатида юз берган.
Мавзуга доир: Юнусободнинг Чинобод кўчасидаги тўққиз қаватли уйларга «сел келди». Сўнгги уч кун ичида иккинчи марта (видео)
«Чинобод кўчаси 8-уйда истиқомат қилувчилар кўрсатилган ёрдам учун мутасаддиларга миннатдорчилик билдиради. Келажакда бу каби муаммолар тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида ўрганилиб, бартараф этилишига, хонадон эгалари профессионал бошқарув компаниялари (ширкатлар)нинг лоқайдлиги оқибатида моддий ва маънавий зарар кўрмайди, деб умид қилиб қоламиз», — дейилади шу уйда истиқомат қилувчиларнинг «Дарё»га тақдим этилган мурожаатида.Қайд этишларича, квартиралардаги сув тошиши ҳолатлари тўлиқ расмийлаштирилиб, етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилгач, уй эгалари ширкатга тўловдан маълум муддатга озод этилиши маълум қилинган.