ФИФА «Челси» клубига янги ўйинчиларни иккита трансфер ойнаси вақтида рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйгани юзасидан лондонликлар Халқаро арбитраж судига (CAS) мурожаат қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.
«Аристократлар» аппеляцияни бугун кўриб чиқилишга тайёр бўлганлигини кўрсатган. Бироқ «Челси»нинг шикояти қачон кўриб чиқилиши номаълум.
«Челси» ушбу тақиқ сабаб ҳозир янги ўйинчи сотиб ололмайди. Шу боисдан ҳам Эден Азарнинг «Реал»га трансфери тўхтаб тургани таъкидланмоқда. Боиси клуб Азарга ўринбосарни жамоага олиб келсагина, унинг кетишига рухсат берилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)