УЕФА Милллатлар Лигаси мусобақаси ярим финалидан ўрин олган илк баҳсда Португалия терма жамоаси 5 июнь куни Швейцария термаси билан баҳс олиб борди.
Беллашувда Криштиану Роналду Португалия сафида 3 та гол уриб (25, 88 ва 90-дақиқаларда) жамоасини мусобақа финалига олиб чиқди. Швейцарияликларнинг ягона жавоб голи 57-дақиқада пенальтидан урилди. Унга Рикардо Родригес муаллифлик қилди.
Шу тариқа Португалия мусобақа финалига йўл олди.
Маълумот учун, ярим финалнинг иккинчи беллашувида Нидерландия терма жамоаси Англияга қарши майдонга тушади.
Миллатлар Лигаси
Ярим финал баҳси
5 июнь, чоршанба
Португалия — Швейцария 3:1
Голлар: 1:0 – 25 Роналду, 1:1 – 57, пенальти Родригес, 2:1 – 88 Роналду, 3:1 – 90 Роналду.Португалия – Руй Патрисиу, Пепе (Фонте, 63), Геррейру, Нельсон Семеду, Диаш, Рубен Невеш, Вилям Карвалю, Бернарду Силва, Бруну Фернандеш (Моутиньо, 90), Жоау Феликс (Гедеш, 70), Роналду.
Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Мбабу, Аканжи, Жака, Фройлер (Дрмич, 89), Цубер (Штеффен, 83), Закария (Фернандеш, 71), Шақири, Сеферович.
Огоҳлантириш: Жака (66), Шер (68), Шақири (85).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!