Ироқ ҳарбий разведкаси ИШИД террорчилик уюшмаси раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ҳақида сўнгги маълумотларни тақдим этди, деб хабар берди Sputnik.
Разведка маълумотларга қараганда, ал-Бағдодий Ироқ ва Сурия ўртасидаги чегара ҳудудлари, Хомс провинцияси, Ироқ чўллари ва Туркия билан чегарадаги қуролли кучлар бўлмаган ҳудудларда ҳаракат қилган.
Апрель ойида, 2014 йилдан бери илк марта, ИШИД террорчилик уюшмаси раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодий акс этган видеоёзув пайдо бўлганди. Видео реолик қачон ва қаерда олинган айтилмаган.
Бағдодийга ўхшаган киши, у пастки қисми қизғиш рангга бўяган соқол қўйган. Бошқа видео иштирокчилари билан суҳбат чоғида у ИШИДнинг назоратида қолган сўнгги ҳудуд — Суриянинг Багуз шаҳри мағлубиятга учраганини тан олади. АҚШ иттифоқ кучлари Багуз устидан бир ой олдин назорат ўрнатилганини расман эълон қилганди.
Сўнгги йилларда Ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақида бир неча марта хабарлар пайдо бўлган, бироқ бу маълумотлар расман тасдиқланмаган эди.
2018 йил август ойида ал-Сумариа телеканали Ироқ разведкасидаги манбага асосланиб, Ал-Бағдодий оғир жароҳат олгандан сўнг фалаж бўлиб қолган ва террорчилик уюшмани бошқармаётгани ҳақида хабар берганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.