YouTube видеосервиси ўз сайтида шовинистик материалларга қарши кураш кучайтирилганини эълон қилди, деб хабар берди «Zakon.kz».
Эълонда айтилишича, компания 2017 йилдаёқ шовинистик контентга эга бўлган материалларга қарши тавсия қилиш ва изоҳ ёзишни чеклаш кўринишида кескин чоралар жорий этган. YouTube маълумотига кўра, бунинг натижасида бундай материалларни кўриш даражаси ўртача 80 фоизга камайган.
«Бугун биз (5 июнь куни) қандайдир гуруҳнинг ёш, жинс, дин, жинсий қараш, ёки бошқа жиҳатларга кўра устунлигини кўрсатадиган видеоларни тақиқлаган ҳолда янги босқичга қадам ташлаймиз», — деб маълум қилган компания.
YouTube видеохостинги 2005 йилда ишга туширилган. Унинг даромадининг асосий манбаси фойдаланувчилар томонидан видеолавҳанинг боши ёки уни томоша қилиш вақтида кўрсатиладиган реклама ҳисобланади.