Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодиса юзасидан расмий хабар берди.

Фото: ИИББ

Фото: ИИББ

Маълум қилинишича, кеча, 4 июнь куни Юнусобод тумани 11-мавзеда Nexia автомобили ҳайдовчиси 42 ёшли аёл йўл четида бўлган 12 ёшли уч нафар ўсмирни босиб юборган.

ЙТҲ оқибатида ўсмирлардан бири воқеа жойида вафот этган. Иккинчи ўсмир олган жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда. Учинчи ўсмир эса амбулатор шароитида кўрикдан ўтказилган ва уйига жавоб берилган.

Хабарда қайд этилишича, ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолмаган. У воқеа жойида қолиб, тергов ҳаракатларини ўтказишда фаол ёрдам кўрсатган. Аёлнинг сўзларига кўра, у газ ва тормоз педалларини адаштириб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса») билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу иш назоратга олингани, терговнинг қонунийлиги таъминланиши қўшимча қилинган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи