Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тожикистонлик етти ёшли Maxина Ғаниева Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид ал-Мактумга ўз ҳаётини сақлаб қолганлиги учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар қилади Sputnik.

Фото: Twitter / HH Sheikh Mohammed

Фото: Twitter / HH Sheikh Mohammed

Қизалоқ тўрт турдаги юрак парокининг битта одамда учраши натижасида юзага келган камёб касаллик билан туғилган. Maxина беш ёшга тўлганида Муҳаммад бин Рошид ал-Мактумнинг Global Initiatives (MBRGI) хайрия фонди унинг учун юқори малакали шифокорларни топиб, 2017 йилнинг октябрида қиммат турувчи операциясини ўз ҳисобидан ўтказиб берган. Мураккаб операция саккиз соат давом этган.

Орадан деярли икки йил ўтгач, Maxина фонднинг ҳар йили ўтказиладиган ҳисобот йиғилишига келиб, амирга ўз миннатдорчилигини билдирди.

«Мен шайх Муҳаммад ва менга ёрдам кўрсатган фондга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва жуда бахтлиман», — дейди қизалоқ.

Бугунги кунга келиб MBRGI фонди дунёнинг 86 мамлакатидан 70 миллионга яқин одамга ёрдам кўрсатиб улгурган.

«Мен ўзини инсоният учун хизмат қилишга бағишлаган жамоамга раҳмат айтмоқчиман. Мен улар билан ҳамда уларнинг гуманитар ишларда эришган ютуқлари билан фахрланаман», — дейди шайх тадбир давомида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди