Президент топшириғига биноан Тошкент вилоятининг ўзида қолган 18 та ҳудудий бирлиги (аввал 22 та эди) республика олий раҳбариятидаги масъул шахсларга бошқарув ва умумий раҳбарлик учун бўлиб берилди. Бу ҳақда «Ҳақиқат онлайн» Telegram канали хабар берди.
Хабарда айтилишича, администрация раҳбари, ДХХ раҳбари, Бош прокурор, ИИВ вазири эндиликда ўзларига бириктирилган ҳудудларга ўз асосий ишларидан ажралмаган ҳолда бевосита раҳбарлик қилади.
Демак, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл тумани ва шаҳри Администрация раҳбари З. Низомиддиновга, Бўка, Пискент, Юқори Чирчиқ туманлари Президент маслаҳатчиси Т. Худойбергеновга, Зангиота, Чиноз, Тошкент туманлари ДХХ раҳбари А.Абдусаломовга, Паркент, Қибрай, Бўстонлиқ туманлари ИИВ раҳбари П. Бобожоновга, Бекобод, Оҳангарон тумани ва шаҳри Бош прокурор О. Муродовга, Оққўрғон ва Ўрта Чирчиқ туманлари вилоятнинг янги раҳбари Р. Холматовга шахсан жавобгарлик билан бириктирилган.
Изоҳ (0)