• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда айиқдан қочаётганда ҳомиладор аёл ва бола йиқилиб тушган. Аёлнинг ҳомиласи тушгани, боланинг қўли сингани айтилмоқда

    Бундан сал аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёввойи айиққа нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётган кишилар суратга олинган видео тарқалди. Сал ўтиб журналист Наргис Қосимова ўзининг Facebook’даги саҳифасида ва ҳатто телеграм каналларида воқеа Қашқадарё вилоятида содир бўлгани, аммо айнан қайси туман эканлиги номаълумлиги ҳақида ёзиб, бунга дарҳол муносабат билдирилиши лозимлиги хусусида бонг ура бошлади. ЎзА воқеага ойдинлик киритиб, ўлдирилган айиқ воқеаси Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Лангар МФЙ Тутли қишлоғида содир бўлганини ёзди.

    Ўлдирилган айиқ.

    Ўлдирилган айиқ.
    Фото: Telegram

    Воқеа тафсилотларини билиш мақсадида «Дарё» мухбири Тутли қишлоғида бўлди.

    Тутли қишлоғи.

    Тутли қишлоғи.
    Фото: «Дарё»

    — 28 май куни соат чамаси 9–10 лар атрофида айиқ «Қалқама» сув омборига қуюлувчи «Қўштепа» дарёсидан ўтиб, қўшнимиз Қосим Қиёмовнинг томорқаси орқали бизнинг томорқага ўтган, — дейди хонадонига айиқ кирган Ҳусан Тўраев. – Ўша пайтда оломон йиғилиб келган. Овчи айиққа биринчи ўқни отган-да, айиқ йиқилмаган. Ариққа кириб олган. Иккинчи ўқ пешонасига теккандан сўнг, ўлган. Мен келган пайтда айиқ ўлиб бўлган экан.

    Ҳусан Тўраев.

    Ҳусан Тўраев.
    Фото: «Дарё»

    Тутли қишлоғида яшовчиларнинг маълумот беришича, айиқ тепаликдан тушиб келгунга қадар йўлдаги хонадонларга кирган. Хонадон фарзандларини қўрқитган.

    — Айиқ ўша хонадон фарзандларига қараб ўкирган ва ёш болаларни қўрқитган, — дейди Ҳусан Тўраев. – Шу боисдан ҳам қишлоқдошларда айиқ қутурган деган тахмин бўлган ва овчи чақириб, айиқни отиб ўлдирган.

    Аҳолининг айиқ қутурган дея тахмин қилишига сабаб айиқ қишлоқ аҳолисига кўриниб турувчи тепаликдан тушгунга қадар от ва қорамолларга ҳам таҳдид қилган.

    Воқеага гувоҳ бўлган Нуриддин Тўраевнинг айтишича, айиқ уни 15 метргача таъқиб қилиб борган.

    Нуриддин Тўраев.

    Нуриддин Тўраев.
    Фото: «Дарё»

    — Айиқ тепаликдан тушаётган пайт томорқада ишлаётгандим, — дейди Нуриддин Тўраев. — Югуриб чиқсам, айиққа рўпара келиб қолдим. Қўрқиб кетиб қочдим. Шунда айиқ мени 15 метргача қувди.

    — 28 май куни эрталаб соат 9 да қишлоғимиздаги Сайдулла исмли йигит менга телефон қилиб, қишлоққа айиқ кириб келганини айтди, — дейди «Лангар» МФЙ раиси Усмон Абдураҳмонов. – Айиқ дастлаб, қишлоқ бошидаги Неъмат Ҳусанов хонадонига кириб, болаларини қўрқитган. Сўнгра экинни пайҳон қилиб, қора молларга ҳужум қилган. Бу гапни эшитишим билан айтилган жойга қараб йўл олдим. Воқеа жойига 20 дақиқада етиб бордим.

    Усмон Абдураҳмонов.

    Усмон Абдураҳмонов.
    Фото: «Дарё»

    МФЙ раисининг гапига кўра, айиқ Ҳусан Тўраев хонадонида отиб ўлдирилишидан олдин, 10 та хонадон томорқасини пайҳон қилиб, қора молларига ташланган. Буни кўрган овчи Қаҳрамон Сулаймонов эса раисга телефон қилиб, айиқнинг тажовузкорлиги ҳақида хабар берган ва нима қилиши лозимлиги ҳақида сўраган. Раис аввалига айиқни қафасга солиш ёки изига қайтариб юбориш имкони хусусида сўраган. Бунинг имкони йўқлигини эшитгач, вазиятга қараб иш кўришни маслаҳат берган.

    Айиқ ошиб келган тепалик.

    Айиқ ошиб келган тепалик.
    Фото: «Дарё»

    Айиқ ошиб келган тепаликнинг бошқа томондан кўриниши.

    Айиқ ошиб келган тепаликнинг бошқа томондан кўриниши.
    Фото: «Дарё»

    Овчи Қаҳрамон Сулаймонов 28 май куни раисга 2 марта қўнғироқ қилган. Эрталаб соат 8 даги биринчи қўнғироғида тоғдаги чўпонлардан қишлоққа айиқ тушиб келаётганини эшитганини айтиб, бирор бир жойдан айиқ қочган ёки қочмаганлигини суриштириб кўришни сўраган.

    — Раисга иккинчи маротаба қўнғироқ қилганимда айиқ қишлоққа тушиб келганлигини айтдим, — дейди Қаҳрамон Сулаймонов. — Вазият ёмонлигини, айиқ тажовузкор эканлигини билдирдим. Раис вазият ёмон бўлса, отишимиз мумкинлигини, бу ҳақда туман прокуратурасини огоҳлантирганини айтди.

    Қаҳрамон Сулаймонов.

    Қаҳрамон Сулаймонов.
    Фото: «Дарё»

    Қаҳрамон Сулаймоновнинг маълумот беришича, айиқ 3 та ўқдан сўнг ўлган.

    Айиқ отиб ўлдирилган ариқ.

    Айиқ отиб ўлдирилган ариқ.
    Фото: «Дарё»

    «Лангар» МФЙ раисининг қўшимча қилишича, айиқ дарё бўйига келганда шу қишлоқда яшовчи Рашид Усмоновнинг келини Сабогул Абдураимова дарё бўйида бўлган, келинчак айиқдан қўрқиб, қочаман деб йиқилиб тушган. Оқибатда келинчакнинг ҳомиласи тушган. Қолаверса, шу қишлоқда яшовчи ёш бола ҳам унга қараб ўкирган айиқдан қочаман дея йиқилиб тушиб, қўлини синдирган.

    Фото: «Дарё»

    Туман тиббиёт бирлашманинг 3 июнь кунидаги туғруқ бўлими навбатчи ҳамшираси Инобат Бозорованинг маълумот беришича, 28-,29- ва 30 май кунлари Сабогул Абдураимова исмли бемор бўлимга мурожаат қилмаган. Жавоҳир Саидаҳмедов исмли бола эса ўша куни ҳақиқатдан ҳам қўли синиб, туман тиббиёт бирлашмага мурожаат қилган. Айни кунда бемор шифохонада.

    Овчи Қаҳрамон Сулаймоновнинг қўшимча қилишича, ўша куни айиқ ўлгач, ҳайвон ўлигини таҳқирлаб расмга тушган икки киши ақлан заиф ва соқов бўлган.

    Қашқадарё вилоят ҳайвонлар касалликлари ташҳиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директорининг «Дарё»га маълумот беришича, отиб ўлдирилган айиқ 5 ёшда бўлган. Айиқ 2019 йил 1 июнь куни экспертиза текширувидан ўтказилган. Дастлабки микроскопик текширувда қутуриш касаллигини тасдиқловчи Бабеш Негри таначалари топилмаган. Мутахассисларнинг айтишича, лаборатория оқ сичқонларига биосинама қўйилган бўлиб, натижа 30 кунда маълум бўлади.

    04.06.2019, 15:11   Изоҳ (0)   55242
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон вилоятига алоқадор янги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

    04.06.2019, 14:26

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси: Аҳоли учун электр ҳисоблагичларни таъминотчи ўрнатади

    04.06.2019, 14:20

    Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги 13 июнда расман очилади

    04.06.2019, 14:00

    Ўзбекистон Grandvoyage Tourism Awards’нинг «Энг яхши ривожланаётган сайёҳлик йўналиши» номинациясида ғолиб бўлди

    04.06.2019, 13:12

    Ҳайит байрамлари одоблари

    04.06.2019, 12:10

    Жиззахнинг Зарбдор туманида туғилган уч эгизакка Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилди

    04.06.2019, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.