• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон вилоятига алоқадор янги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳужжат билан қуйидагилар:

    7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг камида 20 фоизи (256,1 минг нафари)ни маданият ва санъатга кенг жалб этишни назарда тутувчи Андижон вилояти ёшларини маданият ва санъат муассасаларига ҳамда умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган тўгараклар ва бошқа маданий тадбирларга кенг жалб этиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш бўйича «Йўл харита»си;

    «Йўл харита»сида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкиллаштириш ва назоратини олиб бориш бўйича ишчи гуруҳининг таркиби;

    ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш борасидаги барча мавжуд имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда умумтаълим мактаблари ҳамда уларга туташ ҳудуддаги маҳалла ёшларини маданият ва санъатга кенг жалб этиш, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида маданият ва санъат йўналишидаги тўгараклар ташкил этиладиган маданият муассасалари рўйхати, умумтаълим мактабларидаги тўгараклар рўйхати;

    Андижон вилояти туман (шаҳар) ҳокимларига маданият ва санъат масалалари бўйича бириктирилган ижодий маслаҳатчилар рўйхати;

    маданият ва санъат ҳамда умумтаълим муассасаларида тўгаракларни мазмунли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида мусиқа чолғулари ва бошқа жиҳозлар билан таъминланадиган муассасалар рўйхати;

    вилоятдаги умумтаълим мактабларининг маданият ва санъат йўналишидаги тўгарак раҳбарлари ва ўқитувчиларининг малака оширишга жалб этиш режаси тасдиқланади.

    Белгиланишича, «Йўл харитаси»га мувофиқ ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда умумтаълим мактаблари имкониятларидан кенг фойдаланилади.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг маданият ва санъат йўналишидаги тўгарак раҳбарлари ва ўқитувчиларининг малака ошириш курсларини Андижон ихтисослаштирилган санъат мактабида ташкил этиш чораларини кўради;

    малака ошириш курсларида машғулот ўтказиш учун соҳанинг малакали, етук мутахассис ва ўқитувчилари жалб этилади ҳамда уларнинг ойлик маошлари ўрнатилган тартибда бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигининг вилоятдаги маданият марказларида ҳамда умумтаълим мактабларида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида пуллик тўгараклар ташкил этиш ҳамда тўгаракларнинг тўлов миқдори Андижон вилоятидаги шаҳарларда камида 15 000 (ўн беш минг) сўм туманларда камида 10 000 (ўн минг) сўм этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилади;

    пуллик тўгаракларга жалб этилган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оилалар фарзандлари, жисмоний имконияти чекланган ўқувчилар учун давлат ижтимоий соҳа муассасаларида ташкил этилган ҳақ тўланадиган машғулотларга доимий қатнаган тақдирда машғулотлар учун белгиланган тўлов миқдорининг уларнинг ҳар бирига 50 фоиз миқдорида имтиёзлар белгилаш;

    маданият ва санъат муассасаларида бадиий жамоалар, халқ ижодиётига хос тўгараклар фаолиятини кенг йўлга қўйиш, илмий-методик жиҳатдан мувофиқлаштириш мақсадида Маданият вазирлиги тизимидаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий методик маркази негизида Республика халқ ижодиёти илмий-методик маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда халқ ижодиёти методик марказларининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади;

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Республика халқ ижодиёти илмий-методик маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда халқ ижодиёти методик марказларининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарорини киритади.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси, Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Рассомлар ижодий бирлашмаси, Ўзбекистон халқ артистлари клуби ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг:

    «Ўзбекистон халқ артисти», «Ўзбекистон халқ рассоми», «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими фахрий унвонларига эга санъаткорлар, ижодкорлар ва маданият ходимлари, «Ниҳол» мукофоти совриндорларини Андижон вилояти туман (шаҳар)лари ҳокимларига маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктириш;

    ижодий маслаҳатчиларни ҳар ойда бир маротаба жойларга хизмат сафарга бориб-келиши учун бепул темирйўл чипталари билан таъминлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

    Туман (шаҳар) ҳокимликлари маслаҳатчи сифатида бириктирилган санъаткорлар, ижодкорлар ва малакали мутахассислар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўяди ҳамда уларнинг жойларда самарали фаолият юритишлари учун етарли шарт-шароит яратади.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига зарурат тақозосига кўра туман (шаҳар) ҳокимларига маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилган ижодкорлар рўйхатига тегишли ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

    2019 йил якунига қадар ҳар бир туман (шаҳар) марказининг маданият марказида (ёки умумтаълим мактабида) биттадан ҳаваскор театр жамоаси, вокал чолғу ансамбли, ашула ва рақс ансамбли ҳамда намунавий болалар ансамблини ташкил этади.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига махсус олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлмаган тажрибали мутахассисларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида ҳамда маданият марказларида тўгарак ва машғулотлар ўташга жалб этиш ҳуқуқи берилади.

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда вилоят болалар мусиқа ва санъат мактабларида фаолият юритаётган ўрта-махсус маълумотли ўқитувчиларни 2019 йилдан бошлаб ҳар йили (25-30 нафардан) босқичма-босқич Андижон давлат университети сиртқи (махсус сиртқи) бўлимининг «Мусиқий таълим» йўналиши бўйича қабул квотасидан келиб чиққан ҳолда ўқитишни амалга оширади.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш борасидаги барча мавжуд имкониятлардан самарали ва тўлиқ фойдаланиш ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ҳамда уларга туташ ҳудуддаги маҳалла ёшларини маданият ва санъатга кенг жалб этиш, дарсдан ва бошқа фаолият турларидан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида вилоятдаги 741 та умумтаълим мактабларида маданият ва санъатнинг ёшлар қизиққан турлари бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўяди.

    Бунда:

    Маданият вазирлиги тўгараклар фаолиятини ташкил этиш, тўгаракларни тегишли кадрлар билан таъминлаш, умумтаълим мактабларида турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказиш, уларнинг мазмундорлигини таъминлаш бўйича;

    Халқ таълими вазирлиги тўгараклар фаолият юритиши, тадбирлар ўтказилиши учун зарур бўладиган синфхоналар ажратиш ва тегишли шарт-шароит яратиш, уларга ўқувчи-ёшлар қатновини таъминлаш бўйича;

    Молия вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги умумтаълим мактабларида тўгараклар ташкил этиш учун зарур бўладиган мусиқа чолғулари, ўқув қўлланма ҳамда ноталар, шунингдек, мактабларнинг жиҳозлаш меъёрлари асосида бошқа инвентарларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминлаш бўйича масъул этиб белгиланади.

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият вазирлигининг таклифлари асосида умумтаълим мактаблари учун зарур бўладиган мусиқа чолғулари ва бошқа инвентарларни харид қилиниши ҳамда тўгараклар фаолиятини олиб борадиган кадрлар учун тегишли ойлик маош тўланиши масалаларини ҳал этади.

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган тўгаракларнинг тўлов миқдорини ва тўгарак машғулотларини олиб борувчи кадрларга қўшимча иш хақини тўлаш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.

    Ўзбекистон Республикаси «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги умумтаълим мактаблари фаоллар зали ва маданият марказларида ёшларни Ватанпарварлик, миллий ғояга садоқат, меҳр-оқибат, илм-фанга ошно бўлиш ва бошқа тарбиявий руҳни ўзида мужассам этган кинофильмлар намойишларини ташкил қилинишини таъминлайди.

    04.06.2019, 14:26   Изоҳ (0)   13081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси: Аҳоли учун электр ҳисоблагичларни таъминотчи ўрнатади

    04.06.2019, 14:20

    Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги 13 июнда расман очилади

    04.06.2019, 14:00

    Ўзбекистон Grandvoyage Tourism Awards’нинг «Энг яхши ривожланаётган сайёҳлик йўналиши» номинациясида ғолиб бўлди

    04.06.2019, 13:12

    Ҳайит байрамлари одоблари

    04.06.2019, 12:10

    Жиззахнинг Зарбдор туманида туғилган уч эгизакка Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилди

    04.06.2019, 11:35

    Сурхондарёда 26 кишига сохта авиачипта сотган қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    04.06.2019, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” яна бир трансферни якунлади — манба

    Спорт | 5 июн, 13:25

    Питт, Бейонсе, Мадонна ва бошқа дунё юлдузларининг фарзандлари нима билан шуғулланмоқда?

    Лайфстайл | 5 июн, 13:19

    Ўзбекистонда ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 5 июн, 13:06

    Қирғизистонда илк шамол электр станцияси қурилиши бошланди

    Қирғизистон | 5 июн, 12:57

    Эминем Metaʼни судга берди ва компаниядан 109 млн доллар талаб қилмоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 12:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.