«Манчестер Сити» ҳамда «Бавария» ярим ҳимоячи Лерой Саненинг трансфери юзасидан музокараларни давом эттирмоқда.
Аввалроқ Германия клуби 80 миллионлик евро таклиф билан чиққанди, бироқ «шаҳарликлар» рад жавобини берганди.
Айни дамда «Манчестер Сити» Санени 100 миллион евродан кам маблағга сотмаслиги маълум бўлди.
Яқин кунларда «Бавария» футболчи учун янги таклиф билан чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2018/19 йилги мавсум Премьер лигада 31 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урди ва 11 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)