«Бавария» раҳбарияти клуб ҳимоячиси Жером Боатенгни ёзги трансферлар вақтида сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Мюнхен клуби Германия терма жамоаси собиқ ўйинчиси трансферидан 20 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Сўнгги вақтларда 30 ёшли Боатенгнинг клуб раҳбарияти ҳамда бош мураббийи билан муносабатлари ёмонлашди.
Маълумот учун, ўтган ёзда футболчи ПСЖга ўтишни хоҳлаганди, бироқ томонлар трансфер юзасидан келишувга эришолмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Жером Боатенг 2018/19 йилги мавсум Бундеслигада 20 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)