• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уй, боғча, кредит, хизмат жойини ўзгартириш... Мудофаа вазири ўринбосарининг сайёр қабуллари ниҳоясига етди

    Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги сайёр қабул 30—31 май кунлари Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, нафақадаги ҳарбийлар ҳамда амалий кўмакка эҳтиёжманд ҳамюртларимизнинг мурожаатлари юзма-юз тингланиб, муаммолари атрофлича ҳал этилди.

    Қабул аввалида, генерал-майор Азизбек Икрамов Мудофаа вазирлиги номидан Қуролли Кучлар фахрийси Дилафруз Жалилова ва шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Собир Пиржановга фарзанди учун имконияти чекланганлар аравачасини ҳамда Қуролли Кучлар фахрийси Отабой Йўлдошев ва шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Фаррух Мамажоновнинг отаси Зокиржон Дадабоевга тиббиёт қулоқчинларини топширди.

    Шундан сўнг мурожаатлар бирма-бир кўриб чиқила бошланди.

    Сурхондарё вилоятида бўлгани каби Қашқадарёда ҳам сайёр қабул гуруҳи кўплаб турли мурожаатларни ижобий ҳал этди.

    «Ипотека кредити асосида уй-жой олиш учун тегишли ҳужжатларни тўплаганимга бир йилдан ошди. Айнан қачон менга уй топширилишини аниқ билмаётган эдим. Сайёр қабул гуруҳи масъул офицерлари жорий йилда менга Андижон вилоятидан уй топширилишини маълум қилишди», — дейди подполковник Дониёрбек Асқаров.

    Шунингдек, фарзандининг соғлиги сабаб хизмат жойини ўзгартиришни сўраган ҳарбий хизматчининг мурожаати ҳам ечим топадиган бўлди.

    — Қашқадарё вилоятида хизмат қилаётганимга шу йил охирида беш йил тўлади, — дейди шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Олим Жунашев. — Мудофаа вазирининг ўринбосарига хизмат жойимни кўчириш юзасидан мурожаат қилдим ва вазир ўринбосари бир ой ичида бу масалани ижобий ҳал бўлишини билдирдилар. Сабаби ўн яшар ўғлим Дилшодбек Адилжанов бир йилдан бери ўткир лимфобластли лейкоз (оққон) касаллиги билан оғрийди. Шифокорларнинг айтишича, бу об-ҳаво муҳити туфайли орттирилган экан. Шунингдек, фарзандимнинг даволаниши ва буткул соғайиб кетиши учун барча зарурий ёрдам кўрсатилишини айтдилар. Мен бундан ғоятда мамнунман. Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ҳамда округ қўмондонлигига миннатдорлик билдираман.

    Вилоятда фаолият юритаётган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам ўз ваколатлари бўйича билдирилган масалаларни ҳал этди.

    Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ фахрийлари кенгаши раиси, нафақадаги подполковник Шариф Мадиев вилоятда истиқомат қилаётган ҳарбий пенсионерларнинг хусусий тадбиркорлик ва имтиёзли кредитлар олиш борасидаги таклифларини ўрганиб чиқиб, Қашқадарё вилояти Марказий банк ижро аппарати бошлиғи Толибжон Қурбоновга юзланиб, мазкур масалага ечим топди.

    Мудофаа вазири ўринбосари бошчилигидаги сайёр қабул гуруҳи кун давомида юзлаб ҳамюртларимиз билан мулоқот қилиб, уларнинг мушкулини осон қилди.

    Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун 150 кишига мўлжалланган замонавий болалар боғчаси қуриш истагини билдирган тадбиркор Исроил Алиевнинг ҳам иши битадиган бўлди.

    — Мудофаа вазири ўринбосарига лойиҳамни тақдим этдим, — дейди у. — Қурилиш ишларига 2 миллиард 400 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланади. Мудофаа вазири ўринбосари лойиҳам билан яқиндан танишиб чиққач, Республика мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу масалани ҳал этишда ёрдам кўрсатишини билдирди.

    Бухоро вилоятида ўтказилган сайёр қабулда ҳам кўплаб юрдошларимиз ўз мурожаатлари билан келиб, муаммоларига ечим топди.

    Хусусан, Бухоро вилояти Олот туманида истиқомат қилувчи, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Зафаржон Итолмасовнинг отаси Пиримқул Итолмасовнинг уй-жой олиши ҳақидаги муаммоси ҳал этилди.

    «Мудофаа вазирининг тегишли буйруғида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш белгилаб берилган. Мазкур буйруқ асосида фуқаро Пиримқул Итолмасовнинг мурожаати кўриб чиқилди. У зарурий ҳужжатлар тақдим этганидан сўнг, юз фоизлик имтиёз билан ипотека кредити асосида уй-жой билан таъминланади, – дейди Бухоро ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми бошлиғининг ёрдамчиси адлия капитани Руслан Латипов.

    Ўтказилган сайёр қабуллар давомида Сурхондарё вилояти бўйича — 194 та,  Қашқадарё вилояти бўйича — 187 та ҳамда Бухоро вилояти бўйича — 115 та (жами 496 та) мурожаатлар ўрганилиб, муаммоларнинг асосий қисми ўз ечимини топди.

    Сайёр қабул кутилган натижани берди. Келгусида бошқа ҳарбий округларда ҳам шу каби қабуллар ўтказиш режалаштириляпти.

    02.06.2019, 22:35   Изоҳ (0)   19932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудофаа вазирлиги ИИВ учун яратган мобил иловани тақдим этди. Ҳарбийлар жажжи болажонлар учун улкан байрам ташкил қилди (фото)

    02.06.2019, 21:50

    Аҳрор Қўшматов: Кўрсатувнинг номи «Хафа бўлиш йўқ», лекин мен сизлардан қаттиқ хафа бўлдим

    02.06.2019, 21:47

    Наманганда «Гуллар байрами» якунига етди. Ғолиблар Spark автомобили билан тақдирланди (фото)

    02.06.2019, 21:35

    Фото: Самарқандда «КамАЗ» чуқурга ағдарилиб кетди

    02.06.2019, 20:05

    Ўзбекистонда «Маърифатли келажак» шиори остида китобхонлик акциялари ўтказилди

    02.06.2019, 19:50

    Хоразмда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларига фуқаролик паспорти топширилди

    02.06.2019, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.