• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда «Гуллар байрами» якунига етди. Ғолиблар Spark автомобили билан тақдирланди (фото)

    Наманганда анъанавий «Гуллар байрами» фестивали якунига етди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Ушбу байрам илк бор 1961 йили 16 нафар ҳаваскор гулчи иштирокидан бошланганди. Бугунги кунда уларнинг сони 150 кишидан ошди. Улар сафида 50 йилдан ортиқ вақтдан бери фестивалда қатнашиб келаётганлар бор.

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    — Илк байрамларининг бирида кактусларни кўриб, уларга ишқибоз бўлиб қолганман. 1965 йилдан бери ўзим ҳам мунтазам иштирок этиб келяпман. Шу пайтгача ўтказилган танловларнинг салкам ярмида ё ғолиб ёки совриндор бўлганман. 1981 йили, боғимизнинг 100 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрамда ҳатто автомобиль билан ҳам тақдирлашган. Ҳозир уйимда 1000 дан ортиқ турдаги 5 мингдан зиёд кактус бор. Шу байрам буткул ҳаётимни ўзгартириб юборди, — дейди асли касби математика ўқитувчиси бўлган Жўрахон Мўминов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бобур номли истироҳат боғида бу йил 5 миллион тупдан ортиқ турли гуллар экилди. Гулчилар ва корхона-ташкилотлар томонидан 60 дан ортиқ кўргазма, 100 дан ошиқ бадиий композиция намойиш этилди. Илк бор хориждан—Эрондан келган гулчи ҳам иштирок этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Эрондан гуллар элчиси бўлиб Наманганга келдим. Фирмамизда парваришланган гуллардан халқингиз баҳра олаётганидан хурсандман. Келгуси йили мамлакатимиздаги бошқа тадбиркорларни ҳам бу байрамга келишга даъват этаман. Шу ерда, Наманганда гул етиштиришни йўлга қўйиш ниятимиз ҳам йўқ эмас, — дейди Мозандарон шаҳридан келган тадбиркор Муҳаммад Рамазоний.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фестиваль доирасида Наманган муҳандислик-технология институтида Эрон, Ҳиндистон, Россия ва мамлакат олимлари иштирокида «Ўзбекистонда манзарали гуллар хилма-хиллиги: муаммолар ва ютуқлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Соҳага оид маърузалар тингланди, ўзаро тажриба алмашилди.

    «Гуллар байрами» чет элда ҳам кенг ёритилди. Фестивальга Россия, Туркия, Хитой, Эрон ва Қирғизистон ОАВлари вакиллари келди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Хабарингиз бор, Истанбулда ҳам бутун дунёга машҳур «Лолалар фестивали» ўтказилади. Ҳар йили баҳорда, апрелда шаҳримиз лолаларга бурканади. Намангандаги фестивалнинг фарқли томони эса бу ерда турфа гулларни кўриш мумкин экан. Улардан тайёрланган турли шакл ва композициялар бизни ҳайратга солди, — дейди Туркиянинг IHA ахборот агентлиги мухбири Япроқ Мутлу.

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    1 июнь куни Наманган шаҳридаги «Уч фаввора» хиёбонида «Гуллар байрами» ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлди. Тадбирда жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари, адабиёт ва санъат намоёндалари иштирок этди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    59-анъанавий «Гуллар байрами» фестивалида олий ўринга гулчи Азизбек Мамажонов ва вилоят халқ таълими бошқармаси лойиқ деб топилди. Улар диплом ва Spark автомобили билан тақдирланди. Биринчи ўринни эса вилоят олий ўқув юртлари ва гулчи Салоҳиддин Қодиров қўлга киритди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган ташкилотлар ва гулчиларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда телевизор, компьютер, музлатгич каби совғалар тақдим этилди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Тақдирлаш маросим бадиий дастурга уланиб кетди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Алишер Файз, Яҳёбек Мўминов, эстрада хонандалари Дилшод Раҳмонов, Гули Асалхўжаева, Баҳром Назаров, Баҳриддин Зуҳриддинов, «Ниҳол» давлат мукофоти совриндори Шаҳзода Ҳасанова, «Тошкент зеболари» рақс гуруҳи, Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби йиғма оркестри ва ўқувчилари, «Дуторчи қизлар» ансамблининг чиқишлари совриндорлар ва томошабинлар учун яна бир совға бўлди.

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

     

     

    02.06.2019, 21:35   Изоҳ (0)   44015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Самарқандда «КамАЗ» чуқурга ағдарилиб кетди

    02.06.2019, 20:05

    Ўзбекистонда «Маърифатли келажак» шиори остида китобхонлик акциялари ўтказилди

    02.06.2019, 19:50

    Хоразмда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларига фуқаролик паспорти топширилди

    02.06.2019, 19:20

    Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск Ўзбекистон тарихидан ҳайратга тушди

    02.06.2019, 19:05

    Муҳожирларнинг болаларига ёрдам бериш учун Петербургда ўзбекистонлик Гўзал исмли қизча ҳақида комикс чиқарилди

    02.06.2019, 18:50

    Келаси ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    02.06.2019, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.