МДҲ давлатлари Ички ишлар вазирлари Тошкентдаги Юнусобод туманининг 7-бўлими фаолияти билан танишди, бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.
Меҳмонлар интерактив кўринишда фото ва видеоматериаллар ёрдамида ушбу бўлим иш фаолияти ва сўнгги 2 йил ичида ушбу соҳада амалга оширилган ислоҳотлар билан танишди.
Ўзбекистон Президенти қарорига асосан 2018 йил февралидан бошлаб ҳар бир туманда 7 тадан 9 тагача ҳудудий бўлинмалар ташкил қилинган эди.
Шундан сўнг ИИБнинг асосий иш принциплари ҳам белгилаб олинган. Янги қонунда ИИБ маҳалла қўмиталари ва давлат органлари билан биргаликда ҳаракат қилиши, қонунбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва жиноятларнинг олдини олиш белгилаб берилган. Меҳмонларга, шунингдек бўлим фаолиятида ёрдам бераётган замонавий технологиялар ҳамда мототехника намойиш қилинди.
Изоҳ (0)