Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига атаб, «Петербург болалари» жамоатчилик ташкилоти муҳожирларнинг фарзандлари учун комикс-бўёқ китобини чиқарди, деб ёзади «Nuz.uz». Комикс қаҳрамони — Ўзбекистондан келган Гўзал исмли қизча. Гўзалнинг архитектор бўлиш орзуси бор. Аммо бунинг учун у мактабни битириши керак.
Меҳнат муҳожирларининг фарзандлари учун мактабга ўқишга кириш қийин жараёнга айланмоқда. Ота-оналар доим ҳам ўқишга кириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилиши, рад жавоби берилган тақдирда қаерга мурожаат қилиш ва нима қилиш зарурлигини билмайди.
Комиксга ота-оналар учун қирғиз, рус, тожик ва ўзбек тилларида маълумотнома илова қилинган. Инфографика ёрдамида муҳожирларга болаларни мактабга ўқишга қўйиш учун нима қилиш кераклиги тушунтирилган.
Изоҳ (0)